Озарбайжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади

Озарбайжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🗓Битим 2023 йил 22 август куни Боку шаҳрида имзоланган.

🏢 Энергетика вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!