ОВИРдан қутулмаган Ўзбекистон ва паспорт атрофидаги машмашалар

A A A
ОВИРдан қутулмаган Ўзбекистон ва паспорт атрофидаги машмашалар

1974 йили 28 августда СССР давлатида илк марта деҳқонларга паспорт берила бошланган. Қарийб ярим аср мобайнида собиқ шўролар ҳукумати аҳолининг барча қатлам вакилларига бирдек паспорт тақдим этмади. Гап шундаки, советлар халқнинг ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ҳамда интеллегенцияси вакилларининг хорижга кетиб қолишидан қўрққан. 

ХХ асрнинг 20-йилларида амалиётга татбиқ этилган коллективизация ислоҳоти қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини арзимас тўлов ва маҳсулотлар қийматига тенглаштирди. Шундай сўнг, деҳқонларнинг иш жойини тарк этиб, аҳоли гавжум, нисбатан марказий шаҳарларга иш излаб келиши кучайди. 1932 йили Марказий ижроия қўмита янги қарорни эълон қилди: мамлакатда ягона паспорт тизими жорий этилади. Шу орқали фуқароларнинг давлат ичида шаҳарлараро эркин ҳаракатланишини чекловчи прописка тизими ҳам пайдо бўлди. 

Колхозчиларнинг мамлакатдан умуман чиқиб кетолмаслик, шунингдек, йирик шаҳарларга кўчиб бормаслиги учун, уларга паспорт ҳам берилмади. Бу жараён 1974 йил 28 августга қадар давом этди. Расман колхозчининг бошқа шаҳарга кўчиб ўтишга, хорижга чиқишга ҳам имконият бор эди: бунинг учун унга колхоз раисининг ёзма рухсатномаси тақдим этилади. Фақат 1983 йили Совмин эълон қилган янги қарорга кўра, 16 ёшга тўлган барча СССР фуқаролари паспорт олишга ҳақли ва мажбур бўлди. 

Тарих силсиласида муҳрланган ушбу воқеаларнинг бир жиҳати Ўзбекистон фуқаросини ажаблантирмайди. Яъни, колхоз раиси рухсат бергандагина четга чиқиш имконияти ҳанузгача Ўзбекистонда ўзгача шаклда барҳаёт. Бу халқ тилида оммалашган ОВИР (СССР ИИВ тизимида мавжуд Отдел виз и регистрации сўзларининг аббревиатураси) ёхуд хорижга чиқиш учун рухсатномасини (стикер) эслатиб юборади. 

Минг шукрки, собиқ совет элементи (балки қулдорлик дермиз) ҳаётимиздан йўқ бўлиб кетиши мумкин (эди). Гап шундаки, ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда шу йилнинг учинчи чорагида хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган. Аммо, бироқ, лекин... 

Маълум қилинишича, ID-карталар ҳақиқий амалдаги биометрик паспортларни алмаштиради, стикерлар белгиланган муддатгача амал қилади. Шундан сўнг, янги тартибга кўра, хорижга чиқиш учун «миллати» устуни қўшилмаган янги паспорт берилади. Соддароқ қилиб айтганда, фуқаролар ID-карта ва хорижга чиқиш паспорти билан қолади. Бу амалиёт барча ривожланган мамлакатларда ҳам учрайди. Хурсанд бўлишга шошилмаймиз, зеро, масаланинг нозик жиҳатлари ҳам бор. 

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Нодир Закировнинг айтишича, жорий этилганига 5 йил бўлган қўлимиздаги паспорт хорижга чиқиш учун барча стандартларга жавоб беради. 

«Ҳозирги биометрик паспортимиз сиз-у бизга неча пулга тушганини биласизми? 2010 йил Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат персоналлаштириш маркази биометрик паспортларни йўлга қўйиш учун Франциянинг Oberthur Technologies компаниясига 75,1 миллион евролик шартнома тақдим этган», деб ёзади Жаҳон банкида фаолият юритувчи Закиров. 

Ҳақиқатан, Ўзбекистон миллий паспорти Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг барча талабларига жавоб беради, унда визалар учун махсус варақлар мавжуд, энг илғор технология асосида яратилган микропроцессор ўрнатилган. Амалдаги паспортдан воз кечиб, янги шундай (балки туси ўзгариб қолар, айтганча «миллати» устуни йўқолади-ку) шаклдаги паспортга ўтиш нимага керак? Ҳозир, яна бюджетдан шунча ўринсиз харажат керакми?

Гапнинг бошқа томонида сурат ўзгача: Жаҳон банки 2017 йили Oberthur Technologies француз компаниясининг коррупцион кирдикорлари учун, унга нисбатан санкция эълон қилган. Компания (айни пайтда у Idemia деб ҳам аталади) Бангладешда миллий  ID-карта тизимини жорий этиш бўйича шартномани қўлга киритиш учун пора берганликда айбланади. Шундай қилиб, компания Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда 2,5 йилга иштирок этиш ҳуқуқида маҳрум этилган. Ҳа, айнан Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги биометрик паспорт тизимини ишлаб чиқишда иштирок этган компаниянинг шундай кирдикорлари ошкор бўлди. Бундан ташқари, аноним қолиш шарти билан суҳбатлашган юқори мансабдор шахснинг таъкидлашича, биометрик паспорт базасини мувофиқлаштириб турувчи дастур техник жиҳатдан эскирмоқда. Уни қувватлаб туриш учун дастурнинг янги калитини сотиб олиш шарт. Бундай масала мана шу паспортни жорий этиш пайтида ҳам ўйлаб кўрилганми, бизга номаълум. Гапнинг индаллоси, янги хорижга чиқиш паспорти амалдаги паспорт билан юзага келаётган масалаларни ҳам тўлдириб кетиши, балки янги фирибга ҳам йўл очиши мумкин. 

Демак, барча стандартларга жавоб берадиган паспортимизни яна шундай паспортга алмаштиришдан юқори мансабдор шахслар манфаат кўриши мумкинми? Ким билсин, аммо янги хорижга чиқиш паспорти билан ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳам тўла тикланмайди. Гап шундаки, янги хорижга чиқиш паспорти ҳам амалдагиси каби 10 йил муддатга берилиши назарда тутилган. (Яна суҳбат бўлар, маҳалладан, МИБдан қарзи йўқлиги ҳақида  маълумотнома, банкдаги ҳисоб рақамлари сўралиши мумкин). 

Де факто ишнинг бундай давом этиши хорижга чиқиш рухсатномасини тақдим этувчи стикернинг паспортга айланиб қолишини англатмоқда. Агар шундай бўлса, масаланинг соддароқ ечимини таклиф этамиз: ОВИР бекор қилинмасин. Давлат бюджетидан яна маблағ сарфлаб, одамларни овора қилиб янги паспорт тарқатилмасин. Шунчаки стикернинг умри 10 йилга қадар чўзилса, бас. Ҳа, айтганча, шунда ID-карта ва амалдаги паспортимиз билан қоламиз, фақат унга ёпиштириладиган паспорт 10 йилга берилиши лозим. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Қувайт аэропортига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳужум қилинган

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.

NATO бош котиби Россия ҳарбийларига мурожаат қилди

Рюттенинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Украинадаги урушга кетаётган аскарларга бераётган қуроллар талабга жавоб бермайди

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.