Ота қизини зўрлаган эркакни тириклайин кўмиб ташлади

A A A
Ота қизини зўрлаган эркакни тириклайин кўмиб ташлади

Қорақалпоғистон Республикасида аянчли қотиллик содир этилди. Ота қизини зўрлаган эркакни тириклайин кўмиб юборди. Воқеа тафсилотларини "Ҳуқуқ.уз" сайтига Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори Рахман САНКИБАЕВ сўзлаб берди. Қуйида сайтда келтирилган мақолани тўлиқ ҳавола этамиз. 

Бундан бир неча йил илгари содир этилган жиноят нафақат воқеа иштирокчиларини таниган қўни-қўшни ва яқинларини, балки бу мудҳиш воқеани эшитган ҳар қандай кишини афсуслантирди.

2016 йил 27 март. Республикамизнинг олис туманларидан бирининг ички ишлар бўлими навбатчи қисмига номаълум шахснинг қумга кўмилган мурдаси топилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойи кўздан кечирилар экан, қийнаб ўлдирилган номаълум шахс туман ҳудудида истиқомат қилган, 1968 йилда туғилган Собирбек Бўриев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) эканлиги маълум бўлди.

Собирбек аслида кимлигини, қайси манзилда яшашини, касби-корини аниқлаш ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларида деярли қийинчилик туғдирмади. Гап шундаки, мар­ҳум ички ишлар бўлими ходимларига бундан сал аввалроқ, яъни 2015 йилнинг ноябрь ойи­да юз берган бир воқеа туфайли жуда яхши таниш бўлиб қолганди.

С.Бўриев икки хонали уйда ёлғиз яшарди. У оиласида юзага келган келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашгач, бошқа оила қурмаган. Ҳеч қаерда ишламасди. На иши, на тайинли бир касб-кори бўлмаган. У тенгилар аллақачон ўғил уйлантираётган, қизларини турмушга бераётганди. Мақсадсиз ҳаёт тарзига ўрганган С.Бўриев эса бундай бахтдан ўзини ўзи бенасиб қилиб қўйганди.

Шундай кунларнинг бирида у кимдандир туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Зулфия Хожаниязованинг қўл телефони рақамини олади ва унга қўнғироқ қилиб, танишиш мақсадини билдиради. Табиийки, нотаниш йигитнинг кутилмаган таклифи Зулфия томонидан шу пайтнинг ўзидаёқ рад этилади. Лекин С.Бўриев З.Хожаниязовага такрор ва такрор қўнғироқ қилиб, ўзини 1990 йилда туғилганлиги, ҳар куни уни кузатиб юрганлиги, ҳаттоки, уни бир кў­ришдаёқ ёқтириб қолганлиги ҳақидаги ёлғонларига ишонтиришга уринади. Албатта, ёши бир жойга бориб қолган С.Бўриев қизни ўз қармоғига илинтириш осон кечмаслиги аниқ эди. Шунинг учун ҳам у Зулфиянинг соддалигидан фойдаланган ҳолда бошқа қатор ёлғонларни ўйлаб топиб, охири қизни, аввал гаплашишга, сўнг эса ўзи билан учрашувга чиқишга кўндиради.

Хуллас, йигитнинг гапларига ишонган қиз учрашувга чиқади. Аммо атроф қоронғи, устига-устак С.Бўриев кепкасини юзига тушириб кийиб олганлиги боис, аслида салкам эллик ёшар йигитни аниқ кўра олмайди. С.Бўриевнинг ҳийласини қарангки, у Зулфия билан бўлган илк учрашувда бу менинг расмим деб бошқа бир ёш йигитнинг расмини унга бериб кетади.

Ҳа, ёш йигитнинг ролини қойилмақом ижро этаётган С.Бўриевнинг нияти сезиб турганингиздек, қора эди. У ўзининг шу қора ниятини амалга ошириш мақсадида Зулфияни яна учрашувга чақиради. Кун ботиб, қоронғи тушганидан сўнг қизнинг уйига яқин атрофда туриб, телефон орқали уни чақириб олади. Қиз ёнига келиши билан эса унинг белидан қучмоқчи бўлади. Табиийки, унга қаршилик кўрсатилади. Ана шу пайт С.Бўриев Зулфия­нинг биқинига пичоқ тираб, уни олиб қочмоқчилигини, агар овоз чиқарса, қўшнилар олдида шарманда қилишини айтади ва уни йўловчи машинада ўзи яшаб турган уйга олиб боради.

Хуллас, шу куни С.Бўриев Зулфиянинг кўрсатган қаршилигига қарамасдан унинг номусини оёқости қилади. Эртасига эса шовқин кўтарилмаслиги учун қизнинг яқинларига уяли телефон рақамларини яширган ҳолда қўнғироқ қилиб, Мен қизингизни ўз розилиги билан олиб кетдим, бугун-эрта уйдагиларни олдингизга юбораман, деб, тинчлантириб қўяди.

Аммо, бир маротаба қилинган қўнғироқдан кейин бошқа хабар бўлмагач, З.Хожаниязованинг ота-онаси ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, қизини топишда ёрдам сўрайди…

Албатта, туман ички ишлар бўлимига олиб келинган С.Бўриев ва З.Хожаниязовалар сўроқ қилинар экан, бўлиб ўтган воқеалар негадир, умуман бошқача тус олади. Яъни З.Хожаниязова ички ишлар бўлими ходимларига берган тушунтириш хатида фуқаро С.Бўриевнинг уйига ўз розилиги билан борганлигини, ҳеч ким уни бунга мажбур қилмаганлигини, ўзининг уйидан ота-онасининг рухсатисиз кетиб қолишида Собирбекнинг айби йўқлигини билдиради.

Зулфиянинг ушбу кўрсатмасидан сўнг С.Бўриевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилади.

Гарчи, қиз ўзини ҳеч ким мажбур қилмаганлиги ҳақида берган кўрсатмалари асосида жиноят иши қўзғатилмаган бўлса ҳам Зулфиянинг ота-онаси ушбу воқеалар тагида нимадир яширинганини сезарди. Шу боисдан ҳам фарзанди, қолаверса, оиласи шаъни билан боғлиқ ушбу воқеанинг тагига етиш мақсадида уйга қайт­ганидан сўнг қизини қанча сўроққа тутмасин, у рози бўлиб ўзим борганман деган жавобдан нари ўтмайди.

Табиийки, кутилмаганда содир бўлган ушбу сирли воқеа ота-онага қаттиқ таъсир қилади. Айниқса, Зулфиянинг отаси О.Хожаниязов ўзини қўярга жой топа олмай, қандай йўл билан бўлмасин, бу воқеа­нинг тагига етишни, шу билан бирга, С.Бўриевдан ўч олишни мақсад қилади. Минг афсуски, номусга чидамаган ота бу ишининг жиноят эканлигини хаёлига ҳам келтирмасди.

О.Хожаниязов шу куннинг ўзидаёқ шахсий автомашинаси юкхонасига чамаси икки метрлик арқон ва бир дона пичоқ солиб қўяди. Туман кўчалари бўйлаб киракашлик қилар экан, унинг фикру хаёлини фақат бир нарса, яъни қизининг номига иснод келтирган Собирбекдан ўч олиш нияти банд қилганди.
 

* * *



2016 йил 24 март. О.Хожаниязов излаган одамини туман кўчаларининг биридан топди. С.Бўриев бошқарувидаги автомашина рулини бораётган йўлак томон бурди. Атрофга қаради, ҳеч ким йўқ. Машинадан тушиб, дарҳол унинг ёнига борди. Вужудини кемираётган нафрат зарбага қўшилиб, бир уришда Собирбекни ерга йиқитди. Кўз очиб юмгунча С.Бўриев ўзини оёқ-қўллари боғланган ҳолда машинанинг орқа ўриндиғида кўрди.

О.Хожаниязов қизини йўл­дан уриб, у орқали оиласининг устидан кулган С.Бўриевга ўзича ҳукм чиқарганди. Шунинг учун ҳам машинасини одамсиз жойларда бир неча маротаба тўхтатиб, ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган Собирбекнинг дуч келган жойларига уриб-тепиб, унга азоб беришни давом эттирди.

Тирик ўлжага айланган С.Бўриев ҳолдан тойганидан кейингина О.Хожаниязов Беруний туманида истиқомат қи­лувчи божаси С.Махсудовга қўнғироқ қилиб, қизини алдаб кетган кишини машинасида олиб келаётганлигини айтди ва айтилган манзилда кутиб туришини илтимос қилди.

С.Махсудов саноқсиз берилган зарбалардан ўлар ҳолатга келиб қолган С.Бўриевнинг аҳволини кўрибоқ, О.Хожаниязовнинг бу иши яхшилик билан тугамаслигини уқтирган бўлди. Лекин ғазаб отига минган ота унинг бу гапларига парво қилмасдан Собирбекни ўлдириш учун божасидан хилватроқ жой топиб беришни сўради.

Шундай қилиб, ярим тунда О.Хожаниязов бошқарувидаги Спарк автомашинаси С.Махсудовнинг кўрсатмаси бўйича туман ҳудудидаги зиёратгоҳнинг шимоли-шарқий томонига ўн километрлар чамаси юриб, кимсасиз қумликка келиб тўхтади. Юкхонадан қўл ва оёқлари боғланган С.Бўриев туширилиб, қийноқ ҳаракатлари яна давом эттирилди. Шундан кейин у С.Бўриевни табиий чуқурликка тепиб тушириб, ёнида олиб келган белкурак ёрдамида кўмиб ташлади.
 

* * *



Одам ўлдиришдек ўта оғир жиноятни содир қилган шахслар мурда топилгандан икки кун ўтиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Иш судда кўрилар экан, судланувчиларнинг жинояти уларнинг ўз қилмишларига тўла иқрор бўлиб берган кўр­сатмалари ҳамда ишга тегишли бошқа далиллар билан тасдиқланди. Шундай қилиб, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жозосига ҳукм этилди.


* * *



Мақоламизнинг бошида айтиб ўтилган, З.Хожаниязованинг алданганлиги, сўнгра номусининг оёқости бўлганлиги, ички ишлар бўлимига олиб келингандан сўнг берган тушунтириш хатини С.Бўриевнинг қистови билан ёзганлиги, хуллас, барча-барчаси мар­ҳумнинг вафотидан кейингина маълум бўлди. Лекин энди С.Бўриевни содир қилган ушбу жиноятлари учун қонуний жазога тортишнинг иложи йўқ. Чунки гувоҳи бўлиб ўтирганингиздек, унинг ўзи жиноят қурбонига айланди.

Шундай қилиб, бир қизнинг қўрқувга тушиб яширган жинояти орадан вақт ўтиб, яна бир ўта оғир жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Яқин ойларда Украина янги президентга эга бўлади

Зеленский ўз лавозимидан "зўрлик билан" четлаштирилиши мумкинлигини айтди

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

ZOOM`да "ҳунар" кўрсатган давлат хизматчиси ишдан ҳайдалди

Видеоселектор пайти тиззасига аёлни ўтқазиб олган мансабдор юзасидан Бандлик вазирлиги муносабат билдирди.

Яҳудийлар бош вазири Макроннинг қароридан кейин жириллашни бошлади

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаньяху Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Рамзан Қодиров Бодрумда дам олаётган пайтда чўкиб кетишига оз қолди

Рамзан Қодировнинг ўзи ҳозирча ушбу воқеа бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бергани йўқ.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.