Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмон плантацияларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ўрганилмоқда

Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмон плантацияларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ўрганилмоқда

Астана Аграр университети ўрмон хўжалиги факултети магистрлари Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмон плантацияларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Зиновий Новитский тақдимот ишлари ва видео материалларини намойиш қилиб, талабаларга маъруза ўқиди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда Оролбўйида ўрмон плантацияларини яратиш бўйича катта амалий тажриба тўпланган. Айни пайтда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ишланмалари асосида Орол денгизи тубида 1 миллион 730 минг гектар ўрмон плантациялари яратилди.

Маъруза доирасида магистрларга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Орол денгизи тубининг ўрмон мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ягона тизим ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳимоя ўрмон плантацияларини яратиш бўйича комплекс тавсиялар бериш таклиф қилинди. Шу билан бирга, чўл ўсимликлари кўчатларини етиштириш марказларини ташкил этиш зарурлиги муҳокама қилинди.
Ташриф якунида Қозоғистон томонидан Ўзбекистондан ўрмон плантацияларини яратиш бўйича амалий тавсиялар сўралди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бу борада тажриба алмашиш мунтазам равишда олиб борилмоқда. Университет талабалари Ўзбекистонда чўл ўсимликларини етиштириш, ўрмон плантацияларини яратиш ва Орол денгизи тубига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш усуллари ҳамда технологияларини қизиқиш билан ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!