“Медуза”: Оқ уй “хавф юқори” бўлган 19 мамлакат фуқароларининг грин-карталарини қайта кўриб чиқади. Трамп эса “учинчи дунё мамлакатларининг барчасидан” миграцияни тўхтатишга ваъда берди
АҚШ фуқаролик ва миграция хизмати раҳбари Жозеф Эдлоунинг маълум қилишича, президент Доналд Трамп унга “ташвиш уйғотаётган ҳар қандай давлатдан келган ҳар бир хорижий фуқароларнинг грин-карталарини тўлиқ ва пухта қайта текшириш”ни топширган.
"Қайси мамлакатлар рўйхатга киритилгани ҳақидаги саволга жавобан, миграция хизмати Трампнинг июн ойидаги фармонига ишора қилди. Унда мамлакатлар миллий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш мезонлари бўйича бир неча тоифага ажратилган эди", дея ёзади нашр.
Мазкур фармонга кўра, “энг хавфли” тоифага 12 мамлакат — Афғонистон, Гаити, Эрон, Ливия, Яман ва бошқалар кирган. Ушбу мамлакатлар фуқароларининг Қўшма Штатларга кириши мулақо чекланган. Кейинги тоифада (кириш қисман чекланган) яна етти мамлакат, жумладан Того, Туркманистон ва Венесуэла бор. Россия ва Беларус бу рўйхатларда йўқ.
"АҚШ тўлиқ тикланиши учун учинчи дунё мамлакатларининг барчасидан миграцияни абадий тўхтатиш зарур. Қўшма Штатларга аниқ фойда келтирмайдиганларни мамлакатдан чиқариб юборишимиз лозим", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.