Она тилига эътибор қандай бўлиши керак?

A A A
Она тилига эътибор қандай бўлиши керак?

soglom.uz

Маънавият дарслари учун

Биз яшаётган жамиятда она тили ҳақида баландпарвоз шеърлар ёзиш, ёд айтиш, уларни қўшиқ қилиб куйлаш, тил ҳақида маърузалар ўқиш, турли тадбирлар ўтказиш тилга эътибор саналади.

Аслида-чи?
Аслида тилга эътибор одамларнинг она тилини ўз онаси каби ҳурмат қилиши, авайлаши, тил софлигини асрашни бурч, деб қабул қилиши билан боғлиқдир. Шунингдек инсоннинг ўз она тилига муносабати - унинг маънавиятлилиги мезони ҳисобланади. Шу ўринда ўз тилини ҳурмат қилмайдиган одамни маънавиятли санаш ҳам нотўғри бўлади.

Шу ўринда айтиш керак, тилга эътибор энг аввало она тилининг меъёрларини ва қоидаларини мукаммал ўрганиш, унга риоя қилиш, тилни қадрият сифатида ҳурмат қилиш билан бино бўлади.

Ўзбек тили-шеваларга бой тил. Юртимизда жамики туркий тилларда мавжуд қарлуқ, қипчоқ, ўғуз лаҳжаларининг ҳар учаласида сўзлашувчи ўзбеклар яшайди. Ҳамма шевалар ўзига хос, ҳамманинг шеваси ўзига мос. Аслиятига кўра ҳар бири бетакрор ва сўзлашув учун қулай..

АММО!!!?
Ўзбек адабий тили ҳам бор эканлигини унутмаслик керак. Тўқсон икки бовли ўзбек халқининг бир тилда сўзлашиши ва бир-бирларини тўғри тушуниши учун ўзбек адабий тили яратилган. Республикамиздаги барча расмий, норасмий матбуот воситалари адабий тил меъёрларига амал қилган холда фаолият олиб боради. Барча давлат идоралари ўзбек адабий тилида иш юритади. Барча турдаги таълим муассасаларида таълим ўзбек адабий тилида берилади. Ҳар бир инсон қўлига етуклик аттестациясини олгунга қадар ўзбек тилидан ўнлаб имтиҳон синовларидан ўтади. Демак ҳамма ўзбек адабий тилида сўзлаша олади.


ЛЕКИН!!!! негадир шевасидан воз кечмайди. Телевидениеда, радиода, пойтахтимиздаги жамоат жойларида бошқаларга Хоразм, Тошкент, Бухоро, Сурхондарё шевасида эркин мулоқотга киришаётган кишилар бир ўйлаб кўриши керак!? Шевалар - маҳаллий мулоқот воситаси. Ундан фақат бир шевада гаплашадиганлар фойдаланса яхши бўлади. Сизнинг шевангизни тушунмайдиган ватандошларингизга эса, МАРҲАМАТ ҚИЛИБ АДАБИЙ ТИЛДА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

Она тилини ҳурмат қилган инсон бу тилда сўкинмаслиги керак!!!!!!

Биз мақтаб ниҳоятда бой тил деб атайдиган рус тилида Словарь матерных слов деб номланадиган фақат сўкинишлар ва инсоннинг уят аъзолари ўзагидан ясаладиган сўзлардан иборат луғат бор. Собиқ совет армияси сафида хизмат қилганлар билади, армия тилида одамлар бир-бири билан фақат сўкинишлар орқали мулоқот қилади ва бундан ҳеч ким хафа бўлмайди. Яна камига уголовный , воровской , блатной аталадиган маълум социал гуруҳларнинг алоҳида жаргонлари ҳам бор. Аммо! Эътибор берган бўлсангиз, руслар бу луғатдан жамоат жойларида фойдаланмайди. Учига чиққан жиноятчи ҳам расмий идоралар ва омма олдида ўз фикрини адабий ТИЛ ЭТИКЕТИга риоя қилган холда баён қилади.

Бизда-чи?
Тил байрамларида зўрға икки соат ўтириб берадиган раҳбарлар кабинетига кирибоқ ходимларни сўкиб бошлайди. Ҳокимлар катта залларда, омма олдида раҳбарларни онасидан сўкади. Ҳокимларни яна каттароқлари сўкади.

Ҳокимлар сўкинганда оддий халқ сўкинмайдими? Сўкинади! Шунинг учун бозорларда ва бошқа жамоат жойларида сўкиниш оддий холга айланган. Хатто шундай даража етганки, бугунги кунда аёллар ҳам сўкинишни боплайдиган бўлишган. Ижтимоий тармоқларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Кўчада сўкинса таёқ ейдиган ҳамма бетизгин тўпорилар ва қўрқоқлар командаси сўкиниш плани ни одно да ёки ФБ да бажариб олади.

ДИҚҚАТ!
Тилни ҳурмат қилган одам, тилимизга четдан кириб келаётган сўзларни агар ўз тилимизда муоқобили бўлса, имкон қадар ишлатмаслиги керак. Кўпинча инглиз тилини билган одам инглизча, рус тилини билган одам русча, турк тилини билган туркча сўзларни муомалада кўпроқ қўшиб ишлатишини кўрамиз. Бу муомала маданияти эмас, ўзини билдириб қўйиш ёхуд риё учун қилинадиган амал. Аслида тилимизни бузаётганлар ҳам ўша ўзга тилга кўп меҳр бераётганлар. Уларга ҳавас қилиш керак эмас. Улардан чиройли юз буриш, уялтириш керак. Гарчи у фалончи амалдорнинг чет элда ўқиган ўғли ёки қизи бўлса ҳам...

Ҳамма ўз тилини ҳурмат қилиши, ўзбек адабий тилида сўзлашиши керак. Қолаверса бизнинг тилимизни ўрганаётган ўзга миллат вакиллари ҳам энг аввало бизнинг мулоқот маданиятимизга эътибор беради. Биздан ўрганади. Биздан ўрнак олади.

Ўзбек тили олимлари эса тилимизни ривожлантириш, унинг қадрини ва қаддини кўтариш учун чин дилдан жон куйдириши керак. Нега чин дилдан деяпмиз? Чунки ўзимиз гувоҳи бўлганимиз, юзлаб ўзбек филологияси олимлари ўзаро мулоқотда русча сўзлашишади. Ва афсуски, уларнинг кўпчилиги рус тилида сўзлаша олмайдиган касбдошларига менсимай қарашади.

Қолаверса, ҳамон Совет давридан қолган иллат, дисссертацияларни русча тайёрлатиб кейин ўзбекчага ўгириш сақланиб қолган экан. Эътибор беринг: хатто ўзбек тили ёки адабиёти соҳасида ҳам шундай экан. (Ҳайрон қолманг! Бир замонлар ўзбек тили ҳақидаги тадқиқотларга, яна тағин юз фоиз диссретацияларга К. Маркс, Ф.Энгельс, В.И.Ленин, Л.И. Брежневдан иқтибослар келтиришни уддалаган олимларнинг ворислари ҳамон креслоларда ўтирибди.)

Бугун мактабларда она тили, адабиёт фанлари ўқитилади. Аммо ҳамма она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари инглиз тили ва рус тили ўқитувчиларига ҳавас қилишади. Нега дейсизми? Чунки рус ва инглиз тили ўқитувчиларига давлатимиз алоҳида устама тўлайди. Она тилига эса фақат ҳурмат кўрсатилади. Таълим вазирлиги раҳбарлари эса!? Балки улар ҳам инглизча ёки русча гаплашишар. Яна билмадим...

Нима бўлганда ҳам, тил-қадриятдир. Уни қадрлашимиз керак. Тил-миллатнинг муҳим шартидир. Тилсиз миллат тан олинмайди. Яқин тарихга назар солиб бир тааммул қилиб кўринг: ўтган асрнинг 80-йилларида Тошкентда ўзбек тилида сўзлашиш уят саналиб қолган эди. Аллоҳ у кунларни бизга қайта келтирмасин, тилимиз ўзга тиллар таъсирига тушиб, қадрини йўқотмасин.

Бугун ўзбек халқи Ўзбекистон Республикасининг титул миллати саналади. Ўзбек тили эса-давлат тилидир. Ўзбек тилига шу мақом берилиши учун қанчадан-қанча зиёлиларимиз жон куйдиришди. Қанча миллат жонкуярлари шу йўлда шаҳид бўлишди. Айнан уларнинг меҳнати, заҳмати, тўккан қонлари сабаб тилимизга давлат тили мақоми берилган. Биз эса бу тилга эплаб гапира олмаяпмиз. Тўғри ёза олмаяпмиз. Аммо туя ҳаммомни ҳавас қилгани каби инглиз тилини орзу қиламиз. Эътибор беринг, кўчаларимиз хато ёзилган афиша-ю рекламаларга тўлиб кетди. Устига устак ўлганнинг устига тепгандай, ажанабий ёзувларни дўконларимиз, офисларимиз, бозорларимиз бошига кўтарадиган бўлдик. Бу уят! Бу номус иши!

Бир миллат ўлароқ ҳар биримиз тилимиз олдида бурчлимиз. Ҳурматли зиёлилар! Тилимизни мақтаб ҳа, деб шеър ёзиб, қўшиқ айтиб, тилимиз ҳақида баландпарвоз, оташин нутқлар сўзлаб эл кўзига ёмон кўринмайлик. Тил миллатнинг руҳи, кўзгуси бўлиши билан бирга шу миллат зиёлиларининг шаъни, ору номуси ҳамдир. Номусни асрайлик!

Manba: ufq. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида янги ҳарбий келишув кучга кирди

Мазкур келишувга кўра, Россия ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудига 3 минг нафаргача аскар, 10 та ҳарбий самолёт ва 5 та ҳарбий кема юбориши мумкин.

«Ё музокара, ёки жанг майдони»: Эрон Ҳўрмуз бўғози бўйича АҚШга шарт қўйди

Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.