Олтиариқ туманида пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ туманида пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро Т.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 10 март куни номаълум шахс ишончига кириб, пластик картасига пул ўтказиб беришини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасини хос рақамини қўлга киритиб, пластик картасида бўлган жами 929.625 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!