Олтиариқ туманида 376 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс фош бўлди

Олтиариқ туманида 376 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс фош бўлди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 18-май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қаҳрамон маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 376 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!