Олмазор туманида уч ёшли бола деразадан тушиб кетди

Олмазор туманида уч ёшли бола деразадан тушиб кетди

Тошкентнинг Олмазор туманида уч ёшли бола деразадан тушиб кетди. Бола шифохонага ётқизилди.

Тошкентнинг Олмазор туманида назоратсиз қолган уч ёшли бола учинчи қаватдаги квартиранинг очиқ деразасидан йиқилиб тушди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати ҳодиса ҳақидаги хабар 12 февраль куни ярим тундан сўнг келиб тушди.

Бола бувисининг уйида балкондаги дераза токчаси баландлигида бўлган топчан устига чиқади ва пастга йиқилиб тушиши натижасида тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилади.

ИИББ болаларни назоратсиз қолдирмаслик ҳамда деразаларга тўсиқлар ўрнатишга чақирди.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!