Олмаота тоғларида адашиб қолган Греция фуқароси қутқарилди

Олмаота тоғларида адашиб қолган Греция фуқароси қутқарилди

«Волчья Гора» чўққисида адашиб қолган 55 ёшли Греция фуқароси топилди.

Олмаота шаҳар қутқарув хизмати маълумотларига кўра, 8 июнда соат 21:37да «109»га Греция фуқароси Г. «Волчья гора»га бориб қайтмагани ҳақида хабар келиб тушган.

«1968 йилда туғилган сайёҳнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумотни у жойлашган ётоқхона эгаси хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, сайёҳ ўз телефонига қаерда экани ва «қайтиб йўлдан адашиб қолгани» ҳақида хабар юборган», - дейилади Олмаота шаҳри қутқарув хизмати хабарида.

Қутқарув хизмати қутқарувчилари сўнгги геомаълумотлар асосида қидирув ишларини олиб борди ва тунги соат 01:11 да бедарак йўқолган фуқарони топиб, тоғдан тушириб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!