Олий таълим муассасаларига қабул бу йил қандай ўтди: таҳлил ва таклифлар

A A A
Олий таълим муассасаларига қабул бу йил қандай ўтди: таҳлил ва таклифлар

Ўзбекистонда 2018-2019-ўқув йили учун кириш тест синовлари 1-13-август кунлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича жами 79 та олий таълим муассасалари, жумладан, 60 та ОТМ ва 19 та ОТМ филиаллари учун бўлиб ўтди. 17-20-август кунлари эса сиртқи таълим шакли бўйича 44 та ОТМ ва 8 та ОТМ филиалларида бўлиб ўтди.

Барча таълим шаклллари бўйича ОТМларга абитуриентлардан 814 мингдан ортиқ ариза келиб тушди. Барча таълим шакллари бўйича 721 мингдан ортиқ абитуриентлар тест синовларида қатнашган бўлса, 22 мингдан ортиқ абитуриентлар турли сабабларга кўра (умуман келмаган ёки кеч қолиб келган) тест синовларида қатнашмади. Қоида бузганлиги сабабли 2700 дан ортиқ абитуриентлар тест синовларидан четлаштирилди.

Олдинги тест синовлари ва 2018-йили бўлиб ўтган тест синовлари ўртасида қандай ўзгаришлар ва фарқлар бор? Янги тизим ҳақиқатдан ҳам яхшими? Бу борада яна қандай ўзгаришлар қилиш мумкин?

Мана шундай саволларга жавоб топиш учун дастлаб олдинги ва ҳозирги тизимни ўзаро таққослашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

1. Ҳужжатларни қабул қилиш. Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида деярли ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Фақатгина Тошкент давлат юридик университетига қабул жараёни синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали қабул қилинди. Ушбу хизмат Республиканинг барча туман ва шаҳарларида йўлга қўйилди. Ушбу хизматнинг афзалликлари ҳақида пост охирида алоҳида тўхталамиз.

2. Тест синовларини ўтказиш муддати. Олдин тест синовлари фақат бир кунда, 1-август куни 09:00 дан 12:20 гача давом этар эди. 2018-йили эса тест синовлари 15 кун давомида, яъни 1-августдан 15-августгача икки сменада ўтказилди. Биринчи сменада тест синовлари 08:00 да бошланиб, 11:00 да якунланди, иккинчи сменада эса 15:00 да бошланиб, 18:00 да якунланди.

3. Тест синовлари бўлиб ўтадиган бино. Олдинги тизимда тест синовлари Республика бўйича 1000 дан ортиқ биноларда, хусусан, олий таълим муассасалари, академик лицей, коллеж ва мактаб биноларида 30 ёки 60 кишилик гуруҳлардан ташкил топган аудиторияларда бўлиб ўтар эди. Аудиториялардаги вазиятни умумий ҳолда кузатиб бориш имкони бўлмагани учун жараённи назорат қилиш жуда қийин эди. Шунинг учун ҳар йили тест синовларида ноҳақликлар рўй бергани ҳақида шикоятлар кўп тушарди. Бундан ташқари олдинги тизимда таълим тили ва тест топшириш графикаси турлича бўлган абитуриентлар турли аудиторияларда тест синовлари топширган. Бу эса қўштирноқ ичидаги гуруҳлар шаклланишига замин яратган. Мисол учун, кирилл графикасида тест топширувчилар жуда кам бўлиб, одатда битта ёки иккита гуруҳни ташкил этар эди холос. Ўз-ўзидан улар алоҳида аудиторияда тест топширар эди. Ҳозирги тизимда аудитория тушунчаси бутунлай олиб ташланган бўлиб, шартли гуруҳлар мавжуд. Яъни тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар гуруҳларга ажратилган ва бу барча гуруҳлардаги вазиятни умумий ҳолда кўриб туриш ва назорат қилиш имконини беради. Чунки тест синовлари Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павилонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павилонларда, шунингдек, олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилди. Мазкур биноларда ҳар бир гуруҳ учун алоҳида видеокамера, қўшимча тарзда бинони тўлиқ кузатиб бориш учун махсус айланма видеокамералар қўйилган бўлиб, тест жараёни видеокузатув остида бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ота-оналар учун алоҳида жойлар тайёрланган бўлиб, ота-оналар абитуриентларнинг тест топшириш жараёнини кузатиб бориш имкониятига эга бўлди. Ҳаттоки, тест жараёнини ТВ ёки интернет орқали онлайн кўриш имконияти ҳам яратилди.

4. Тест синовларида иштирок этувчилар. Олдинги тизимдан фарқли ўлароқ ҳозирги тизимда тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога фақатгина гуруҳ назоратчиси, бино раҳбари ва ДТМ вакили кириши мумкинлиги белгиланди.

- Бунда гуруҳ назоратчиси Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида тест синовларида иштирок этади ва шартномада белгиланган вазифа ва мажбуриятларни бажаради. Бино раҳбари ва ДТМ вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланади.
- 2018-йили бўлиб ўтган тест синовларида бинолар сони олдингидек кўп бўлмагани учун ҳар бир бинода Давлат тест маркази ходими тест синовларига умумий раҳбарлик қилиб боргани тест синовларининг сифатли ва адолатли ўтишида энг муҳим омиллардан бири бўлди.

5. Абитуриентларни ҳудудга ва бинога киритиш. Абитуриентларнинг ҳудудга ёки бинога тақиқланган воситаларни олиб киришга уриниш ҳолати аниқланса, абитуриент шу заҳоти тест синовларидан четлаштирилди. Бинога киришда шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали абитуриентнинг ўрнига киришга уриниш ҳолатлари аниқланди ва уларнинг олди олинди.

6. Тест саволлари сони ва уларга ажратилган вақт. Олдинги тест тизимида ҳар бир фан бўйича 36 тадан тест саволлари бўлиб, жами учта фан бўйича 108 та тест саволлари бўлар эди. Бунда тест саволлари билан ишлаш учун ҳар бир фанга 1 соатдан, яъни битта фан учун 1 соат, иккита фан учун 2 соат, учта фан учун 3 соат вақт берилган. Жавоблар варақасида жавобларни бўяш учун эса қўшимча 20 минут вақт ажратилган. Жами бўлиб тест синовлари учун 3 соату 20 минут вақт белгиланган. Ҳозирги тест тизимида эса ҳар бир фан бўйича 30 тадан тест саволлари бўлиб, учта фан бўйича жами 90 та тест саволлари бўлади. Бунда ҳар бир фан учун 1 соатдан вақт ажратилган бўлиб, мазкур вақт жавоблар варақасини бўяш вақтини ҳам ўз ичига олади.

7. Тест саволлари базаси. Жорий йилда тест саволлари бўйича ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

8. Натижаларни эълон қилиш. Аввалги йилларда тест натижалари 15-августдан сўнг, бошқача қилиб айтганда тест синовлари бўлиб ўтган кундан камида 15 кундан кейин эълон қилинар эди. Абитуриентлар сонининг йилдан йилга ортиб бориши натижасида мазкур муддат янада ортиб бораётган эди. Натижаларни узоқ муддатда эълон қилинишига асосий сабаб сканер қурилмаларининг замон талабига мос эмаслиги эди

9. Алоҳида иқтидор талаб этувчи абитуриентлар ва чет эл фуқаролари. 2018-йилдан бошлаб чет эл фуқаролари тест синовларисиз суҳбат асосида (олий таълим муассасаси томонидан) олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Алоҳида иқтидор талаб этувчи йўналишлардан тест синовлари олиб ташланди ва мазкур йўналишларга ҳужжат топширган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонлар (олий таълим муассасаси томонидан) орқали ўқишга қабул қилинди.

2017-йили бўлиб ўтган тест синовларида 16 мингдан ортиқ тест топшириқларидан фойдаланилган бўлса, 2018-йилги тест синовларида 170 мингдан ортиқ тест топшириқларидан фойдаланилди. Олдинги йил билан солиштирганда жорий йилги тест синовларида қўлланилган тестлар сони қарийб 11 баробар кўп эканига гувоҳ бўлиш мумкин. Бундай катта база яратилишига асосий сабаб, саволлар такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳар бир кун учун алоҳида тест саволлари базаси яратилганидир.

Ҳозирги тизимда тест натижалари тест синови бўлиб ўтган куннинг эртасигаёқ эълон қилинди. Бунга абитуриентларнинг 15 кунга тақсимланиши ва тест саволларини текшириш жараёнига замонавий сканер қурилмаларининг тадбиқ этилиши натижасида эришилди. Фақатгина ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг иккинчи ОТМ бўйича натижаси, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг натижалари 15-августдан сўнг эълон қилинди.

2018-йилги тест синовларида абитуриентларга берилган имтиёзларда ҳам бир қатор қўшимча ва ўзгаришлар мавжуд. Лекин имтиёзлар сони кўп ва бунинг ўзи катта бир мавзу.

Келгусидаги ўзгаришлар

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада такомиллаштириш мақсадида кейинги йили бўлиб ўтадиган тест синовларида ҳам кўплаб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Улардан бири ОТМларга ўқишга кириш учун аризаларни ДХМлар орқали қабул қилишдир. Ушбу хизмат жорий этилса, абитуриентлар исталган туман ёки шаҳардаги ДХМлардан бирига бориб ариза топшириши мумкин бўлади. Бунда абитуриент ариза топшириш учун ДХМга паспорт ва ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом ёки аттестат билан мурожаат қилиши етарли. Тест синовлари бўлиб ўтиб, натижалар чиққанидан сўнг эса ўқишга кирган абитуриентлар керакли ҳужжатларни йиғиб ОТМга тақдим этади. Унгача абитуриентлардан ҳеч қандай ҳужжат олинмайди.

Аризаларни ДХМ орқали қабул қилишнинг иккита афзаллигини алоҳида келтириб ўтиш лозим.

Биринчиси, узоқ масофага бориб келишга ҳожат қолмайди ва ортиқча сарф-ҳаражатни олди олинади.

Иккинчиси, барча абитуриентлар ҳужжатини олий ўқув юртларида сақлашга ҳожат қолмайди. Бу ҳам абитуриентларга ҳам ОТМ ларга жуда фойдали. Чунки ҳозирги ҳолатда барча абитуриентлар Низомда белгиланган ҳужжатларни йиғиб ОТМ га тақдим этади. Тест синовлари бўлиб ўтиб, натижалар чиққанидан сўнг, ўқишга кира олмаган абитуриентлар яна ОТМ ларга бориб ҳужжатларини қайтиб олиши керак бўлади. ОТМлар эса абитуриентлар ҳужжатларини олиб кетгунига қадар йиллар давомида мазкур ҳужжатларни архивда сақлайди. Ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг ҳужжатларини эса барча ҳужжатлар орасидан ажратиб чиқади.

Бундан ташқари, 2019-йилдан бошлаб абитуриентлар бир нечта олий таълим муассасаларига ўқишга кириши мумкин бўлади. Ўйлашимча, бу барча учун жуда яхши янгилик. Мисол учун, жорий йилда Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)нинг «Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими» йўналишида (русча таълим шаклида) қабул чегараси 71 баллни ташкил этди (давлат гранти 93.9). ТАТУнинг Самарқанд филиалида эса биринчи ўринда ўқишга қабул қилинган абитуриент 67.2 балл тўплаган. Бирорта абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинмаган, квоталар бўш қолиб кетган. Агар ТАТУга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳужжат топшираётганда ТАТУнинг Самарқанд филиалини ҳам танлаган бўлганларида квоталар бўш қолиб кетмаган бўлар эди ва нисбатан билимлироқ бўлган абитуриентлар ўқишга қабул қилинган бўлар эди.

Кейинги йилдан қабул квоталари бўйича ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Яъни тўлов-контракт бўйича қабул квоталари босқичма-босқич бекор қилинади. Аниқроқ қилиб айтганда, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш учун квоталар Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши мумкин. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун квоталарни эса ОТМ ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди.

Тавсиялар

Шу ўринда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида қандай ўзгартиришлар қилиш тўғрисида ўзимнинг шахсий фикримни ва таклифларимни билдириб ўтмоқчиман.

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини икки босқичли қилиш. Биринчи босқични ОТМлар томонидан оғзаки ёки ёзма тарзда ўтказиш. Иккинчи босқични эса Давлат тест маркази томонидан тест синовлари асосида ўтказиш. Жорий йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида қабул шу тартибда бўлди.

Тестдаги ҳар бир фан учун минимум йиғиш керак бўлган баллни белгилаш. Масалан, 1-блок учун 27,9 балл, 2-блок учун 18,9 балл, 3-блок учун 9,9 балл. Бошқача қилиб айтганда ҳар бир фан бўйича жами тест саволларининг 30 фоизини тўғри топиши керак бўлади. Ҳозирги ҳолатда 1-блокдан 20 тестни тўғри топса 62 балл йиғади. Айрим йўналишларда кириш бали 56.7 баллни ташкил этмоқда. Демак, мазкур абитуриент бошқа фанларни билиши ҳам шарт эмас!!! Аслида минимум йиғиш керак бўлган баллни юқорироқ белгиласак ҳам ёмон бўлмас эди.

Тест синовларида барча таълим йўналишлари учун мутахассислик фанларидан ташқари она тили ва адабиёт, мантиқ ва математика фанлари бўйича мураккаб бўлмаган тест синовларини жорий этиш. Бу нарса абитуриентнинг ҳисоб-китоб, тил ва мантиқ каби асосий билим ва кўникмаларни ҳам ўрганишини таъминлайди.

Абитуриентни фақат хотирасини текширишга қаратилган саволлар эмас, балки фикрлаш қобилиятини ҳам текширишга қаратилган саволларни кўпайтириш. Мисол учун, тарих фанида нима, ким, қачон, қаер каби мазмундаги саволлар эмас, қандай қилиб, нима учун каби мазмундаги саволлар қўйилса. Ёки турли манбаларда берилган маълумотларни ўзаро боғлаган ҳолда тўғри жавобни топиш мумкин бўлган саволлар бўлса. Демоқчиманки, абитуриентлар фақат саволни ёдлаш билан чекланиб қолмасин, фикрлаш қобилиятини ривожлантирсин. Бирор нарсани ўқиб ўзи хулоса чиқара олсин.

Нотўғри жавоб белгиланган тестлар учун балл олиб ташлаш. Шунда абитуриентлар фақатгина ўзи аниқ билган тестларини белгилаб, қолганини белгиламасдан қолдирар эди. Ахир ҳеч ким тахминан белгиланган тестлар орқасидан балл йўқотишни хоҳламаса керак.

ОТМлар ва соҳа корхоналари ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Соҳа корхоналари ўзига қандай кадрлар керак эканини, улар нималарни билиши керак эканини, қандай талабларга жавоб бериши керак эканини ОТМларга билдирса, ОТМлар мазкур талабларни инобатга олган ҳолда талабаларга таълим берса ва корхоналар ОТМни тамомлаган талабаларни имтиҳон асосида (синов муддати беришдан олдин) ишга қабул қилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Сиз қандай фикрдасиз? Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида яна қандай ўзгаришлар қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Яқин ойларда Украина янги президентга эга бўлади

Зеленский ўз лавозимидан "зўрлик билан" четлаштирилиши мумкинлигини айтди

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Россия Исроил қарорига салбий муносабат билдирди

23 июль куни Исроил Кнессети Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудга кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилган эди.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

АҚШ Конгресси вакили Зеленскийни ҳайдашни талаб қилди

АҚШ Конгресси вакили Украинадаги кенг кўламли норозиликларни қўллаб-қувватлади

Теҳрон Исроил билан янги урушга тайёр — Эрон президенти

Президент Исроил билан 12 кунлик тўқнашувдан сўнг эълон қилинган сулҳга ортиқ ишонмаслигини билдирди

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Гренландиядаги қишлоққа тоғдай келадиган айсберг қулаши мумкин

Қишлоқ яқинида икки улкан муз парчаси бир ҳафтадан бери қимирламай турибди.