Қуролли Кучлар академиясига ўқишга кириш тест синовлари Юнусобод туманидаги олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида ўтказилиб, унда 1000 дан ортиқ номзод иштирок этди. Мудофаа вазирилиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун жами 3000 дан ортиқ тест топширувчи ўз билимини синаб кўрди.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майда «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори билан жорий этилган янгича тартибга асосан, «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганди.
Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ, амалга оширилади. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовлари натижалари баллар пасайиши тартибида, таълим муассасалари бўйича ажратилмасдан битта «ведомость»да тақдим этилади. Бу — олий ҳарбий таълим муассасаларига фақат энг муносиб номзодни саралаб олишда муҳим омил ҳисобланади.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
«Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бу йилги тест синовлари катта сиғимли спорт мажмуаларида ўтказилмоқда. Бу синовларнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Тест синовлари ўтказилаётган мазкур иншоотларига 24 стационар ва иккита 360 даражага айланувчи камера ўрнатилган бўлиб, онлайн кузатув ҳам амалга оширилмоқда. Курсантликка номзодлар уч соату йигирма дақиқа вақт ичида ҳар бири 36 саволдан иборат тўртта фан бўйича тест топширадилар. Натижаларни 6 июль куни эълон қилиш режалаштирилган», — дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бўлим мудири ўринбосари Давронбек Сержанов.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг бир қисмини Германиядан олиб чиқиб кетиш борасида НАТО расмийларини олдиндан огоҳлантирмаган, деб хабар бермоқда «Euronews».
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.