Олимлар гўшт емасликнинг янги хавфини аниқлашди

Олимлар гўшт емасликнинг янги хавфини аниқлашди

Олимлар вегетарианликнинг одам танасига янги зарарини аниқлашди, деб ёзади «РБК».

«Xabar.uz»нинг ёзишича, асосан соядан олинувчи «гўштсиз гўшт», яъни ўсимлик оқсилининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари мавжуд. Олимларнинг сўзларига кўра, асосан ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилувчи инсонларнинг юрак-қон томир тизими яхши ҳолатда бўлади. Бироқ, бунга қарама-қарши ўлароқ, гўшт емаслик инсульт хавфини оширади.

Инсульт хавфи гўшт ейиш туфайли келиб чиқадиган юрак-қон томир касалликлари хатаридан кўпроқ.

«Афтидан, инсульт хавфи гўшт ейишдан келиб чиқадиган юрак-қон томир касалликлари хатаридан кўпроқ», — дея таъкидлайди эпидемиолог ва тадқиқот ҳаммуаллифи Тэмми Тонг.

Бундан ташқари, тадқиқотга кўра, қонда холестерин даражасининг пастлиги, бир томондан юрак фаолиятини яхшиласа, иккинчи томондан инсульт хавфини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!