Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида вилоятдаги фермерлар учун семинар ўтказилди.
Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фермер хўжаликлари раҳбарлари, мутахассислар ва томорқа ер эгаларига университет қошидаги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари баҳорги мавсумда амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар юзасидан тавсиялар берди.
Жумладан, ерни экин экишга тайёрлаш, экинларни дастлабки парваришлаш, сабзавотчилик ва боғдорчиликдаги муҳим тадбирлар, ўсимликлар касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида амалий тавсиялар берилди.
Семинарнинг амалий аҳамиятини ошириш ва фермерларни замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари билан таништириш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада вилоятдаги бир қатор қишлоқ хўжалик корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд таянч пункти олим ва мутахассислари мевали дарахтларнинг янги навлари ва уларни парваришлаш юзасидан фермерларга маслаҳатлар берди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.