Олег Морозов: "Денацификация қилиш ишларида Украинадан кейинга Польшани қўйиш керак"

A A A
Олег Морозов: "Денацификация қилиш ишларида Украинадан кейинга Польшани қўйиш керак"

Давлат Думаси депутати ва назорат қўмитаси раҳбари Олег Морозов денацификация қилиш ишларида Украинадан кейинги навбатда Польшани қўйиш кераклигини айтди.

“Польша Россия ҳақидаги баёнотлари билан бизни сергак торттирди, уни Украинадан кейин денацификация қилиниши лозим бўлган давлатлар рўйхатида биринчи ўринга қўйиш керак”, деди у.

Морозов денацификация қилиниши керак бўлган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхатини келтирмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!