Октябрь ойида бизни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди

Октябрь ойида бизни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди

Бу йил октябрь ойи биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш ҳавони 22-25 даражагача иситади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиққача анча салқин бўлади. Кейинчалик ой биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуд катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 18-23 даража иссиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1 даража совуққача бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликлар айрим кунларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат тартибига кўра, октябр ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистон жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябр ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда эса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Октябр ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавога кескин совуқ кузатилишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

Тунги ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қиймати 6-11 даражани ташкил этади, лекин октябрда, айниқса ой иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади. Октябр ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28 даража иссиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!