Огоҳ бўлинг! Бу гуноҳга қўл урганлар дўзахда абадий қолади!

A A A
Огоҳ бўлинг! Бу гуноҳга қўл урганлар дўзахда абадий қолади!

Аллоҳ таоло айтади:

Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир (Нисо сураси, 93-оят).

Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ(ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшиликсавобларга айлантириб қўюр (Фурқон сураси, 68 70-оятлар).

Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз Бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) битдик: Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса(яъни, ўлдиришдан бош тортса ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди (Моида сураси, 32-оят).

Яъни, кимки бир одамни қасос олиш ёки қилган жинояти учун жазолаш каби сабабларсиз, бекордан-бекорга ўлдирса, гўё барча одамларни ўлдиргандек бўлади. Чунки унинг учун одамнинг фарқи йўқ. Шунингдек, кимки бошқа инсонни ўлдиришни ҳаром деб билса ва бу жиноятдан қўлини тийса, ундан барча инсонлар саломат бўлишади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Еттита ҳалок қилувчи гуноҳдан сақланинглар! деб, уларнинг ичида Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш , дея зикр этганлар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси? деб сўраган эдим, Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган , дея жавоб бердилар. Бу ростдан ҳам улкан гуноҳ, сўнг қайси? деган эдим, Овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб, фарзандингни ўлдиришинг! дедилар. Кейин-чи? деб сўраган эдим, Қўшнингнинг хотини билан зино қилишинг , дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар икки мусулмон қиличлари билан тўқнашсалар, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахда , дедилар. Ё Расулуллоҳ, бу-ку қотил, бироқ мақтулнинг гуноҳи нима? деб сўрашди. Шунда у зот: У ҳам биродарини ўлдиришга иштиёқманд эди , дедилар (Муттафақун алайҳ).

Имом Абу Сулаймон Хитобий айтадилар: Бу ҳукм бирон таъвил сабаб билан эмас, балки ўзаро адоват, тарафкашлик ёки дунё, обрў, мансаб туфайли урушганларга тааллуқлидир. Бироқ, кимда-ким боғийларга қарши жанг қилса ёки ўзини ё оиласини мудофаа қилса, бу таҳдиднинг унга дахли йўқ. Чунки у ўзини ҳимоя этиш учун жанг қилишга буюрилган бўлиб, мақсади биродарини ўлдириш эмас. Ахир у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: У ҳам биродарини ўлдиришга ҳарис иштиёқманд эди , деганлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Огоҳ бўлинглар, мендан кейин айримларингиз бошқаларингизнинг бўйнига урадиган кофир бўлиб кетмангиз! (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга дунёнинг завол топиши мусулмон кишининг қатл этилишидан кўра енгилроқдир (Муслим ва бошқалар ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Гуноҳи кабиралар (ушбулардир): Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бирон жонни ўлдириш ва ёлғон қасам (Бухорий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Бирон бир жон мазлум ҳолда ўлдирилса, унинг қонидан бир қисми Одамнинг биринчи ўғли бўйнида бўлади. Чунки у қотилликни биринчи бўлиб жорий этган эди (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки аҳдлашган кишини ўлдирса, жаннат ҳидини ҳидламайди. Ваҳоланки, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради (Бухорий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Огоҳ бўлинглар, кимда-ким Аллоҳ ва Расулининг ҳимоясидаги аҳдлашган жонни ўлдирса, аниқки, у Аллоҳнинг кафолатини барбод қилибди. Бинобарин, у жаннат бўйини тотмайди. Ваҳоланки, унинг бўйи етмиш йиллик масофадан келиб туради (Термизий ривояти).

Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ барча гуноҳларни кечириши мумкин, аммо бир киши кофир ҳолида ўлган бўлса, ёки бир киши мўминни қасддан ўлдирса, бу гуноҳларни кечирмайди (Насоий, Ҳоким ривояти).

Ривоят қилинишича, Кимки бир мўминнинг қатл этилишига яримта сўз билан ёрдам берса, икки кўзи орасига Аллоҳ раҳматидан ноумид деб ёзилган ҳолида Аллоҳга йўлиқади .

Аллоҳ таолодан офият тилаймиз.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Зеленский Россияга парад ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади

Ҳужжат тадбирни ўтказишга рухсат беради ва Қизил майдон ҳудудини парад давомида Украина ҳарбийларини жойлаштириш режасидан вақтинча чиқариб ташлайди.

Россияликлар тежамкорлик режимига ўтди

Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.

Путин Трамп билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан бўлган сўнгги суҳбат ҳақида маълумот берди.

Словакия бош вазири: Украина можароси якунига яқинлашмоқда

Словакия бош вазири Роберт Фицо Украинадаги можаро якун топишига оз қолганини билдирган.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.