Оғир атлетикачиларимиз ЖЧда 4та медаль қўлга киритишди

Оғир атлетикачиларимиз ЖЧда 4та медаль қўлга киритишди

Мексикада ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та медаль соҳиби бўлишди.

Нигора Сувонова -76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой берди ва барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.

Аброрбек Маъруфбеков -96 кг вазн тоифасида беллашди. У кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Икки курашда эса учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.

Жамоа ҳисобига Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўшиб қуйишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!