Оғир атлетикачи Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони бўлди

Оғир атлетикачи Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони бўлди

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дунё биринчилигида -102 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчи даст кўтариш машқида 168 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган. Силтаб кўтариш машқида эса 204 кг натижа билан олтин медалга эга чиққан.

Ҳар икки машқ якунида 372 кг натижа қайд этган Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!