Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъада тенгсиз деб топилди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъада тенгсиз деб топилди

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати сарҳисоб қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумий очколар классификациясида, шунингдек, эркаклар терма жамоаси очколар борасида энг яхши деб топилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

3-10 февраль кунлари ўтган қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якунда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари жами 8 та олтин, 12 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Шулардан 7 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза йигитлар улушига тўғри келса, қизлар 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.

Қуйида очколар ва медаллар бўйича кучли учликка кирган жамоаларни кўрсатиб ўтамиз:

Умумий очколар классификацияси:

1. Ўзбекистон
2. Жанубий Корея
3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича эркаклар жамоалари:

1. Ўзбекистон
2. Жанубий Корея
3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича аёллар жамоалари:

1. Жанубий Корея
2. Ўзбекистон
3. Хитой Таипейи

Умумий медаллар бўйича:

1. КХДР – 32 та олтин, 1 та кумуш
2. Жанубий Корея – 12 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза
3. Ўзбекистон – 8 та олтин, 12 та кумуш, 5 та бронза

Медаллар бўйича эркаклар терма жамоалари:

1. КХДР – 11 та олтин, 1 та кумуш
2. Ўзбекистон – 7 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза
3. Жанубий Корея – 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Медаллар бўйича аёллар терма жамоалари:

1. КХДР – 21 та олтин
2. Жанубий Корея – 8 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза
3. Ўзбекистон – 1 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза

Осиё рекордлари: 9 та;

Жаҳон рекордлари: 8 та.

Энг яхши эркак спортчи: Эрвин Раҳмат (Индонезия)

Энг яхши аёл спортчи: Сонг Гум Ри (КХДР)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!