ОЧ-2020. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

ОЧ-2020. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 январь, якшанба куни Осиё чемпионати — 2020 2-турида Хитой билан ўйнади.

Учрашувда Любинко Друлович шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида хитойлик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида Ойбек Бозоровни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Ислом Қобилов голга айлантирди.

66-дақиқада ҳисоб 2:0 га етиши мумкин эди, бироқ видеотакрорлардан сўнг Хитой дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Қобилов фойдалана олмади. Дарвозабон унинг зарбасини қайтара олди. 80-дақиқада захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Нурилло Тўхтасинов ҳисобни оширди. Қолган вақтда дарвозалар дахлсиз қолди.

Гуруҳдаги бошқа ўйинда Жанубий Корея олимпиячилари Эронни мағлубиятга учратган ҳолда муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди.

Шу тариқа Друлович шогирдлари 4 очко билан иккинчи ўринга жойлашди ва Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан қулай имкониятга эга бўлди.

U23 Осиё чемпионати—2020

2-тур баҳслари

12 январь, якшанба

Б гуруҳи

Саудия Арабистони — Қатар 0:0

Сурия — Япония 2:1

Голлар: 1:0 — 9 Баракат, 1:1 — 30 Юки Сома, 2:1 — 88 Ала Ал-Дали

C гуруҳи

Эрон — Жанубий Корея 1:2

Голлар: 0:1 — 22 Ли Донг Жун, 0:2 — 35 Чо Кю Сунг, 1:2 — 54 Ризо Шекарий

Хитой — Ўзбекистон 0:2

Голлар: 0:1 — 45+3 Ислом Қобилов, 0:2 — 80 Нурилло Тўхтасинов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!