11 декабрь куни бир қанча интернет-нашрларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди ва бу шубҳасиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Обид Асомовнинг айни пайтдаги аҳволи қандайлигига ойдинлик киритди.
Шу йилнинг май ойидан «Мультипикацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимида иш бошлаган таниқли сўз устаси, актёр ва режиссёр Обид Асомовнинг ҳозирги ҳолатини билиш мақсадида унинг шахсий телефонига қўнғироқ қилдик. Гўшакни қизиқчи Ўткир Муҳаммадхўжаев кўтариб, қуйидагича жавоб берди:
«Ҳақиқатан ҳам, Обид акам кечадан буён пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволанмоқда. Аммо айрим сайтларда ёзилганидек, оғир юрак хуружини бошдан кечиргани йўқ. Енгил шамоллагани туфайли шифокорлар «Агар тўй ва тадбир хизматларингиз камроқ бўлса, бир неча кун ётиб даволанинг» дейишди. Шу туфайли айни пайтда соғлиғини тикламоқда. Ҳозир аҳволи яхши ҳамда ваҳима қиладиган даражада эмас».
22 октябрь куни ўзининг 55 ёшини қаршилаган Обид Асомовга таҳририят аъзолари ва минглаб мухлислари номидан тан-сиҳатлик тилаб қоламиз.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.