ОАВ: “Толибон”нинг 10 вакили овқатдан заҳарланиб, вафот этди

ОАВ: “Толибон”нинг 10 вакили овқатдан заҳарланиб, вафот этди

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида “Толибон”нинг 10 нафар вакили овқатдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда “Khaama Press” агентлиги маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 17 март куни вилоятнинг марказий қисмида содир бўлган. Камида 10 киши заҳарланган овқатни истеъмол қилган ва кўп ўтмай вафот этган. Уларнинг барчаси ҳудуддаги назорат пунктини қўриқлаган.

Таъкидланишича, бу олдиндан режалаштирилган ҳаракат бўлган. Бироқ уни қайси ташкилот амалга оширган бўлиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.

"Толибон"нинг маҳаллий маъмурлари эса бу хабарни тасдиқламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!