ОАВ: Исроилнинг Рафаҳга берган зарбаси 20 кишини ҳаётдан олиб кетди

Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги икки уйга уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ал Маядеен телеканали хабар берди .
Аввалроқ Фаластиннинг WAFA агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб, Исроил авиацияси Рафаҳ шаҳрида, Муҳаммад Юсуф ан-Нажжар касалхонаси яқинида жойлашган икки оиланинг уйига зарба бергани ҳақида хабар берган эди.
Ҳужум оқибатида 15 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Бундан ташқари, вайроналар остида ўнлаб одамлар қолмоқда, дея таъкидлайди агентлик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).