Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди.
2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари - Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган.
Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган.
АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.
Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган.
Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.