Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео барчанинг шубҳаларини оширмоқда. Тошкент шаҳрининг қоқ марказида “алламбало” автомашинада катта тезликда ҳаракатланиб, ўзига хос манёврларни бажараётган ҳайдовчининг шахси кўпчиликда савол уйғотмоқда.
Амир Темур хиёбони атрофидаги айланма йўлда катта тезликда ҳаракатланган автомашина Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳимоя қилиниб турилибди. Яъни йўллар тўлиқ ёпилган.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, йшллар ёпилиши, йўллардаги таъмирлаш ишлари борасида Тошкент шаҳар ИИББ бир муддат аввалроқ огоҳлантиришга ўрганиб қолди.
Лекин, бу йўлнинг ёпилиши ҳақида лом-мим дегани йўқ, Тошкент шаҳар ИИББ (Дея олмаса ҳам керак, чунки ҳайдовчининг ўта таъсир кучи юқори шахс эканлиги тахмин қилинади).
Ўзбекистондаги энг катта меҳмонхоналардан бири қарама-қаршисида пойтахтликлар ва туристлар кўз ўнгида бунақа ҳаракатлар кимда қандай тасаввур уйғотиши ҳақида минг хил вариантларни қилишимиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қонун ҳаммага баравар. Ҳаттоки, юқори тезликда ҳаракат қилган Отабек Умаров ҳам жаримага тортилган эди. Шундай экан бу шахс ҳам ким бўлишидан қаътий назар қоидабузарлиги учун жаримага тортилиши ва унинг шахси очиқланиши керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.