Нигерияда ўғирлаб кетилган ўқувчи қизлар озод қилинди

Нигерияда ўғирлаб кетилган ўқувчи қизлар озод қилинди

26 февралда Нигерия шимолида ўғирлаб кетилган 317 нафар ўқувчи қиз 28 февралда озод қилинди. Бу ҳақда Vanguard нашри хабар берди. 

Қизларнинг озод қилиниши учун қанча пул тўлангани номаълум.

Қизлар Замфара штатининг Жангебе шаҳридаги қизлар учун мўлжалланган мактаб-интернатдан ўғирлаб кетилган. Номаълум кимсалар хавфсизлик хизмати ходимлари кийимида мактабга автомобил ва мотоциклларда келишган. Сўнгра қизлар ташқарига чиқишга ва машиналарга ўтиришга мажбурланиб, номаълум йўналишда олиб кетилган.

Федерал хавфсизлик кучлари бўлинмалари ва полиция 3 кун давомида қидирув ишларини олиб борган. Бу орада штат маъмурияти қизларнинг озод қилиниши юзасидан маҳаллий жамоалар билан музокаралар олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!