Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторининг янги бомбардимон қилиниши “боши” эканлигини айтиб, энди музокаралар жангларни тўхтатмасдан олиб борилишини қўшимча қилди.
“Бу фақат бошланиши. Бундан буён биз Ҳамасга қарши шиддат билан ҳаракат қиламиз, фақат отишма остида музокаралар олиб борамиз ва урушнинг барча мақсадларига эришиш учун курашни давом эттирамиз”, деди Исроил бош вазири.
Нетаняху телемурожаатида Исроил гаровга олинганларни озод қилишда муваффақиятга эришмаганига қарамай, сулҳга риоя қилишда давом этганини айтди. “Биз Доҳага делегациялар юбордик ва АҚШ махсус элчиси Стив Виткоффнинг таклифини қабул қилдик, бироқ ХАМАС барча таклифларни рад этди”, — деди бош вазир.
Ўт очишни тўхтатишнинг биринчи босқичи 1-март куни якунланди, Нетаняху урушни тўхтатиш ва Ғазодан тўлиқ чиқиб кетишни талаб қилган иккинчи босқичга киришдан бош тортди.
Исроил армияси сешанба куни Фаластин анклавига йирик зарбалар бериб, 19-январдан бери амалда бўлган сулҳни бузди. Фаластин расмийларига кўра, камида 412 киши ҳалок бўлган, 560 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Аввалроқ ОАВ Виткофф томонларга 50 кунлик сулҳ эвазига гаровга олинган беш нафар исроилликни озод этиш, фаластинлик асирларни озод қилиш ва Ғазога гуманитар ёрдамни етказишни ўз ичига олган янгиланган ўт очишни тўхтатиш режасини тақдим этгани ҳақида хабар берган эди.
Бироқ Нетаняхунинг сўзларига кўра, ҲАМАС таклиф қилинган шартларга рози бўлмаган, бу эса жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга сабаб бўлган.
Исроиллик таҳлилчилар кескинлашувни нафақат ҳарбий мақсадлар, балки Исроилдаги сиёсий вазият билан ҳам боғлашади. Янгиланган зарбалар Нетаняхуга миллий хавфсизлик вазири Итмар Бен-Гвирни, ўта ўнгчи “Яҳудий кучи” блоки аввалроқ ҳукуматни тарк этиш билан таҳдид қилган, ҳукмрон коалицияга қайтаришга ёрдам берди. Бу март ойи охиригача қабул қилиниши керак бўлган 2025 йилги бюджетни қўллаб-қувватлади.
2023-йил октябр ойидан буён Ғазода 48,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, 112 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Россиялик мураббий Валерий Непомняший италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.
"4 октябр куни Грузияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтди. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси барча ҳудудларда ғалаба қозониб, тахминан 81 фоиз овоз олди. Бироқ мухолифат ҳукумат томонидан овозлар сохталаштирилиши ва турли босимлар бўлаётганини билдирди ва сайловларни бойкот қилди. Айрим муниципалитетларда “Грузия орзуси” вакиллари бюллетенларда ягона номзод сифатида кўрсатилди", дея ёзмоқда нашр.
Исроил, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш” чақирғига қарамасдан, тун бўйи Ғаза секторига кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг Чеченистондаги ҳарбий гуруҳлари собиқ қўмондони, генерал-полковник Владимир Шамановни чечен халқига нисбатан шафқатсизлиги учун ҳарбий трибуналга тортишни талаб қилди. Қодировнинг кескин баёнотига айни пайтда РФ Давлат думаси депутати лавозимида фаолият юритиб келаётган генералнинг Чеченистондаги шаҳар номларини ўзгартириш ташаббусини танқид қилгани сабаб бўлди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ сафари давомида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамед Ол Соний ва Қатар Бош вазири ҳамда Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилиб, 9 сентябрда Доҳада ўтказилган ҳаво ҳужуми учун узр сўрагани Қатар ТИВ томонидан маълум қилинди.
Сўнгра болани ўзининг бошқарувида бўлган Minlo машинасида туманнинг Гўзал маҳалласида яшовчи Ф.Б.нинг уйига олиб борган ва унга 5 млн сўм ҳамда 100 АҚШ долларига сотган.
Исроил қўшинлари ишғол остидаги Ғарбий соҳилда, орасида бир бола ҳам бўлган 37 фаластинликни қўлга олди. Ҳарбийлар, шунингдек, Рамаллодаги БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) тиббиёт марказини ёпди.
Квара штати матбуот котиби Адетоун Эжирe-Адееми маълум қилишича, Ога-Айо туманидаги ўрмон ҳудудида фаолият юритган қуролли гуруҳ аҳоли ва маҳаллий қўриқчиларга ўт очган.
Зараркунандаларга қарши кураш агентликлари узоқ муддат таъсир қилувчи препаратлардан фойдаланмоқда, бироқ каламушларда айрим заҳарларга нисбатан иммунитетни шакллантирувчи генетик мутациялар ҳам кузатилмоқда.
У Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бермоқчи бўлган.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига қаратилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони сўнгги 24 соат ичида яна 47 кишига ортиб, 65 минг 549 нафарга етди.
Француз фермерлари Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Жанубий Америка умумий бозори (Меркосур) ўртасида имзоланган эркин савдо келишувига қарши Версал саройи олдида тракторларда норозилик намойиши ўтказди.
ЖССТ раҳбари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларига ҳамда муҳим ижтимоий ва экологик лойиҳаларни амалга ошираётган "Замин" фонди фаолиятига юқори баҳо берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Баграм ҳарбий базасини қайтариб олиш зарурлигини айтгач, «Толибон» ҳаракати раҳбарияти бу масала юзасидан фавқулодда йиғилиш чақиришга қарор қилди.
Яҳудийларнинг янги йили муносабати билан юзлаб радикаллар босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасига полиция ҳимоясида кириб, у ерда диний маросимлар ўтказишди.
SABAH нашри хабарига кўра, 2024 йил август ойида пичоқ ва болта билан қуролланган, ҳужумга қарши дубулға кийган йигит кафеда тасодифий ўткинчиларга ҳужум қилади.
Қирғизистон ҳукумати 2025 йил октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида, айниқса йирик шаҳарлардаги юклама юқори бўлган соатларда, электр энергияси навбатма-навбат ўчирилиши эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида иқлим ўзгаришини “дунёдаги энг катта фирибгарлик” деб атаб, глобал экологик ташаббуслар ва кўп томонлама институтларга нисбатан танқидий қарашларини яна бир бор очиқ баён этди.
Ноқонуний равишда олиб ўтилаётганда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муомала қилинган – қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган, шунингдек, тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.
Судланувчи У. Алмарданов томонидан содир этилган мазкур жиноят оғир турга мансублиги туфайли унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинланган.
Исроиллик таҳлилчиларга кўра, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалиянинг Фаластин давлатини расман тан олиши ортидан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ўз сиёсатини давом эттириш орқали айнан шу давлатнинг ташкил топишига замин яратмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украинага чексиз ёрдам бериш мумкин эмаслигини тан олди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ирландия бош вазири Майкл Мартин Фаластин давлатини тан олмаган мамлакатларни ўз позицияларини жиддий қайта кўриб чиқишга ва тинчликка эришишнинг ягона йўли сифатида икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Таҳлилчининг фикрича, Трамп Оқ уйга қайтгач, Европа етакчилари унинг ғазабидан ёки жазо чораларидан қочиш учун “хушомад, илтимос ва чалғитиш” стратегиясини танлаган.
Маҳалла раислари ички ишлар органларига зудлик билан хабар берган. Текширув давомида аниқланишича, фуқаро ўз поччасини ўлдириб, жасадни қабристонга яширишга уринган.
Март ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви барбод бўлганидан бери Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.