Нетаняҳу Трампга миннатдорчилик билдирмоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампга Халқаро жиноят судига (ХЖС) қарши санкциялар жорий этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Исроил Бош вазири идораси Х саҳифасида миннатдорчилик хабарини эълон қилди.
"ХЖСга нисбатан дадил фармонингиз учун ташаккур, Президент Трамп. У Америка ва Исроилни на юрисдикцияси, на жиноий таъқиб қилиш учун асоси бўлмаган Америкага қарши ва антисемит коррупциялашган суддан ҳимоя қилади," дея Нетаняҳу сўзларини келтирмоқда бош вазир идораси.
2024 йил ноябрь ойида суд Нетаняҳу ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни қамоққа олиш учун ордер чиқарди. Судьяларнинг фикрича, иккаласи ҳам ҳарбий зарурат бўлмаган ҳолда "қасддан ва онгли равишда" Ғазо секторида яшовчи тинч аҳолини энг зарур нарсалар, жумладан, озиқ-овқат, сув, дори-дармон, ёқилғи ва электр энергиясидан маҳрум қилган, бу эса тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келган.