Ҳаётни кузатсангиз, баъзи фосиқу фожирларга, ҳатто кофирларга ҳам Аллоҳ таоло томонидан бу дунёда жуда кўп неъматлар ‒ молу давлат, ҳукумат, бойликлар берилади. Бу эса улар учун оқибатда янада кўпроқ ғафлат ва саркашликлар қилишларига сабаб бўлиб, охиратнинг қаттиқ азобига учрайдилар. Зоҳирий (ташқи кўринишдаги) бу неъматлар аслида улар учун жазо бўлади. Буни оят ва ҳадис истилоҳида «истидрож» дейилади.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий бир куни Ҳақ таоло ўзларига ато қилган неъматлар ҳақида эслаб: «Бу неъматлар мабодо, истидрож эмасмикин, дея қўрқаман», дедилар. Кейин яна айтдиларки, “Лекин бир нарсани ўйлаб туриб, бу неъматлар истидрож бўлмаса керак деган умид ҳам пайдо бўлади. Чунки менда бу неъматлар истидрож эмасмикин деган қўрқинч бор. Неъматлар Худойи таоло томонидан истидрож шаклида берилган кишида эса бундай қўрқинч ва ғам умуман бўлмайди. Балки, неъмат зиёда бўлгани сайин унинг ғафлат ва гуноҳи янада ортаверади”.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.