Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори ва нуфузи шу мамлакатнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади аммо шундай инсонлар борки берилган имкониятлардан тўла, оқилона фойдаланмасдан қонунга амал қилмайди.
Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи жиноят ишлари бўйича Конимех туман судига тақдимнома билан мурожаат қилиб, унда маҳкум Д.А жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 18.11.2018 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги, суднинг ҳукми 03.12.2018 йилда Конимех туман ИИО Пробация гуруҳига келиб тушганлиги ва рўйхатга олинганлиги, маҳкум Д.А туман ИИБга таклиф қилиниб, унга жазони ўташ тартиб қоидалари, назорат талаблари ва у томонидан келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилиб, тилхат, тушунтириш хатлари олинганлиги, у билан профилактик суҳбат олиб борилганлиги, маҳкум Д.А Конимех туманидаги 3-сонли ўрта мактабда ишлаб, жазо муддатини ўтай бошлаганлиги, маҳкум 04.09.2019 йилда ўзининг аризасига асосан ушбу мактабдан ишдан озод қилинганлиги шундан кейин маҳкум Д.Ани ишга жойлаштириш бўйича туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-4 маротаба йўлланма берилганлиги, лекин маҳкум Д.А ишга жойлашмасдан, суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамасдан келганлиги, ундан ишга кириш ва жазони ўташ бўйича тушунтириш хатлари ва тилхатлар олинганлиги, унга йўлланма берилишига қарамасдан жазони ўташдан бўйин товлаб ишга жойлашмасдан келганлиги сабабли маҳкум Д.Ага нисбатан жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 18.11.2018 йилдаги ҳукмига асосан тайинланиб, 16.01.2020 йилдаги ажримига асосан 1 йил 4 ой 29 кун озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 14 кун озодликни чеклаш жазоси худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Мухтасар қилиб айтганда, Д.А ўзига нисбатан чиқарилган чекловларга амал қилмасдан мунтазам равишда белгиланган қонун-қоидаларни менсимасдан, қўпол равишда бузиб келганлиги сабабли, яна бир бор суднинг қора курсисига ўтирди.
Ф.Қаҳоров, Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.