Навоий шаҳрида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Навоий шаҳрида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий шаҳар бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, НКМКга қарашли 3-автобаза ишчиси З.Ғ. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро С.ни автобазага 2 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!