Агар Кремль АҚШни Европадаги иттифоқчиларига ёрдам беришга тайёр эмас деб ҳисобласа, Европа уруши хавфи янада кучайиши мумкин.
Дания Мудофаа разведка хизмати (DDIS) маълум қилишича, Россия беш йил ичида Европада катта уруш бошлашга тайёр бўлиши мумкин.
Агентликнинг таъкидлашича, Кремль НАТОдаги заифлик ёки сиёсий бўлинишнинг ҳар қандай аломатидан фойдаланиб, ҳарбий тажовуз орқали ўз миллий манфаатларини янада илгари суриши мумкин.
Агар Кремль АҚШни Европадаги иттифоқчиларига ёрдам беришга тайёр эмас деб ҳисобласа, бу хавф янада кучаяди.
Янгиланган хавфсизлик баҳолашида Россия аллақачон НАТО билан урушга тайёргарлик кўраётгани ва ҳарбий салоҳиятини ошираётгани қайд этилган.
ДДИС Украинада уруш тўхтатилгандан сўнг юзага келиши мумкин бўлган учта эҳтимолий сценарийни таклиф қилди.
Унинг таҳлили Россия бир вақтнинг ўзида фақат битта давлат билан уруш олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги тахминга асосланган.
Биринчи сценарийга кўра, Кремль олти ой ичида чегарадош давлат билан уруш бошлашга қодир бўлади.
Иккинчи сценарийда эса Москва икки йил ичида минтақавий урушга тайёрланиб олади.
Беш йилдан сўнг эса, АҚШ аралашмайдиган бўлса, Европага кенг кўламли ҳужум уюштириши мумкин.
Ҳисобот муаллифлари шундай ёзишган: "Агар Россия НАТОни ҳарбий жиҳатдан заифлашган ёки сиёсий жиҳатдан парчаланган деб ҳисобласа, НАТОнинг бир ёки бир нечта Европа давлатларига қарши минтақавий урушда ҳарбий куч ишлатишга кўпроқ моил бўлиши эҳтимол."
"Айниқса, Россия АҚШнинг НАТО аъзоси бўлган Европа давлатларини Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлай олмаслигини ёки қўллаб-қувватламаслигини тахмин қилса, бу эҳтимол янада кучаяди."
Доналд Трамп НАТО аъзо давлатларини мудофаага кўпроқ маблағ ажратишга чақириб, ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини хавфсизликка сарфлаш кераклигини айтди. Бу ҳозирги мақсаддан икки баробар кўпдир.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш ваъдасини берган АҚШ президенти Доналд Трампнинг янги сиёсати фонида, НАТОга аъзо Европа давлатлари Россия билан бўлиши мумкин бўлган тўқнашувга тайёргарлик кўриш учун шиддатли ҳаракатларни бошлаб юборди.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.