НАТО давлатлари Украинага ўзларининг барча ўқ-дори захираларини беришмайди, чунки бундай захираларнинг мавжудлиги альянснинг мудофаа режаларида кўзда тутилган. Бу ҳақда душанба куни Эстониянинг ташкилотдаги доимий вакили Юри Луйк маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ўз захираларимиз тўлиқ тарқатилмайди. НАТО мудофаа режаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум стандартларга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам НАТО давлатлари бу захираларни ўз омборларида сақлаши керак, уларни бериб бўлмайди”, — деди Луйк.
Унинг сўзларига кўра, НАТО давлатлари ҳозирда ўз захираларини тўлдириш учун учинчи давлатлардан ўқ-дорилар харид қилмоқда.
“Йирик ўқ-дори ишлаб чиқарувчилар, масалан, Жанубий Корея, ҳатто Жанубий Африка ҳам, аммо бу давлатлар ўз ўқ-дориларини Украинага ўтказишга рухсат бермайди. Шунинг учун бу ўқ-дориларни Европа Иттифоқи давлатлари ўз захираларини тўлдириш учун ишлатиши мумкин ва Европада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар Украинага ўтказилади”, — дея тушунтирди Луйк.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.