Россия НАТО Калининград вилоятини мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ажратиб қўйишга уриниб кўрса, ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters Москва томонидан Брюсселга юборилган ҳужжат матнига таяниб хабар берди.
Ҳужжатда Россия Калининград вилоятини ҳимоя қилиш учун, агар НАТО давлатлари минтақани Россиянинг бошқа ҳудудларидан изоляция қилишга уриниб кўрса, ўз ихтиёридаги барча куч ва воситалардан, жумладан, ядровий қуролдан фойдаланишга тайёр экани айтилган.
НАТО эса ёзма жавобида альянс мудофаа иттифоқи эканини ва аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдидларга қарши туришини таъкидлаган. Альянснинг билдиришича, НАТОнинг ҳеч қандай ҳарбий машғулоти ёки ҳаракати Россия ҳудудига таҳдид солмайди.
Шунингдек, НАТО Москвадан иттифоқчи давлатларга нисбатан «тобора масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар»дан воз кечишни ва «масъулиятсиз ядровий риторика»ни тўхтатишни сўраган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.