НАТО ҳарбийлари қуролларни назорат қилиш, разведка ва ўқув амалиётларини ўтказиш учун Украинага келди – El Pais

НАТО ҳарбийлари қуролларни назорат қилиш, разведка ва ўқув амалиётларини ўтказиш учун Украинага келди – El Pais

Киевга берилган қуролларни назорат қилиш, шунингдек, разведка ва ўқув амалиётларини ўтказиш учун НАТО давлатларининг ҳарбий хизматчилари аллақачон Украина ҳудудига келган. Бу ҳақда Испаниянинг EL PAÍS газетаси ёзади.

Унинг сўзларига кўра, альянс ҳарбийлари ҳарбий амалиётларда бевосита иштирок этмайди. Нашр эслатишича, Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски 8 март куни Варшавадаги анжуманда “Украинада аллақачон НАТО аскарлари бор”, деб айтган эди.

Шу билан бирга, ТИВ раҳбари “бошқа сиёсатчилардан фарқли ўлароқ” бу қандай давлатлар эканлигини айтмаслигини таъкидлади. Нашр маълумотларига кўра, вазирнинг сўнгги сўзлари февраль ойи охирида Британия ва Франция қўшинлари Украинада эканлиги ҳақида хабар берган Германия канцлери Олаф Шольцни танқид қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!