НАТО давлатлари буни ҳозирда имконсиз эканлигини билади

НАТО давлатлари буни ҳозирда имконсиз эканлигини билади

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг айтишича, Шимолий Атлантика альянсининг барча давлатлари Украинанинг иттифоққа кириши ҳозирда мумкин эмас деган фикрда.

Бу ҳақда у альянс мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишининг биринчи куни якунлари бўйича айтди.

"Ҳеч бўлмаганда Украинанинг НАТОга кириши ҳозирда имконсиз деган келишув мавжуд", - дея венгриялик юқори мартабали дипломатдан иқтибос келтиради РИА Новости.

Сийяртонинг сўзларига кўра, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун бир қанча шартлар бажарилиши, шунингдек, барча иттифоқчиларнинг бу қарорга рози бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!