НАТО 700 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

НАТО 700 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

НАТО 700 миллион долларлик «Stinger» зенит-ракеталарини сотиб олиш бўйича янги шартнома имзолади.

Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтондаги саммит доирасидаги ҳарбий саноат форумида нутқ сўзлади.

«Бугун НАТОнинг ички таъминот ва харидлар агентлиги (NSPA) қиймати 700 миллион долларга яқин бўлган Stinger ракеталарини етказиб бериш бўйича янги кўп миллатли шартномани имзолади,» - деди у.

Бош котиб, шунингдек, 2023 йилда NSPA снарядлар ишлаб чиқариш учун 11 миллиард долларлик шартномалар тузганини эслатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!