Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи тур учрашувларига старт берилди. Унда “Насаф”, “ОКМК” ва “Навбаҳор” каби клубларимиз ўзларининг илк ўйинини ўтказди.
Иорданиянинг “Ал-Файсали” клубига қарши ўтган ўйинда Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндаги ягона голга 90+8 дақиқада Зафармурод Абдураҳматов муаллифлик қилди. Шунингдек, “B” гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйинда “Ас-Садд” – “Шаржа” ўзаро рақобатлашди. Ушбу ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Ушбу натижадан сўнг “Насаф” ўз гуруҳи пешқадамига айланди.
Осиё чемпионлар лигаси “C“ гуруҳидан ўрин олган ”Эйр-Форс“ — ”Сепаҳон” баҳсида 2:2 натижаси қайд этилди.
Шу тариқа мазкур гуруҳда “Ал Иттиҳод” 3 очко билан гуруҳда 1-поғонага чиқиб олган бўлса “Эйр Форс” иккинчи, “Сепаҳон” эса учинчи поғонадан жой олди.
Осиё чемпионлар лигаси “D” гуруҳида биринчи турнинг энг қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳси Ар-Риёд шаҳрида жойлашган “Қирол Фаҳд” стадионида ўтди. Унда мезбон жамоа “Ал-Ҳилол» ва Наманганнинг “Навбаҳор” клуби баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 52-дақиқасида Тома Тобатадзе рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида учрашув ҳаками ўйинга 14 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча вақтнинг 10 дақиқасида Ал-Булайҳи гол уриб мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ўз таркибида бразилиялик Неймар ва бир қатор маҳоратли футболчилари бўлган “Ал-Ҳилол» клуби ўз майдонида дуранг қайд этди.
Шунингдек, гуруҳнинг иккинчи ўйини “Мумбай Сити” ва “Насажжи Мозандарон” жамоалари ўртасида ўтди. Ушбу баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, бу гуруҳда “Насажжи Мозандарон” 3 очко билан яққол пешқадамга айланиб олди. “Ал-Ҳилол» ва “Навбаҳор” клублари эса 1 очко билан иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллади.
Энди Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи турида “ОКМК” ўз майдонида “Эйр-Форс”ни қабул қилса, Қаршида “Насаф” “Ас-Садд”ни синовдан ўтказади. Бу баҳслар 2 октябрь куни бўлиб ўтади. 3 октябрь куни эса “Навбаҳор” ва “Мумбай Сити” клублари ўзаро рақобатлашади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.