Инсоният илк бор сайёралараро парвозга шайланмоқда. Бу лойиҳа яқин ўн йилликларда амалга оширилиши мумкин. Айни пайтда НАСА сайёраларни одамлар ўзи билан олиб бориши мумкин бўлган ердаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан ҳимоя қилиш борасида изланиш олиб бормоқда.
Кўпчилликнинг хабари бўлмаса керак, НАСА’да аллақачон сайёралар ҳимояси бўлими фаолият олиб боради. Ушбу бўлим ходимларининг энг асосий вазифаси: коинотдан ерга хавфли жисмлар, мавжудотлар тушишининг олдини олиш, шунингдек бошқа сайёраларга ердаги бактериялар, ўсимликлар, жониворлар, ва шунчаки оддий ахлатларнинг етиб боришига йўл қўймасликдир.
Кометалар ва астероидлардан намуналар олиб келишда ҳозирча муаммо йўқ, чунки улар коинот нурланишидан тозаланади. Лекин ўзга сайёрага отланган фазогирлар ўзлари билан олиб бориши мумкин бўлган нарсалар борасида қандай йўл тутса бўлади? Зеро 2030 йилда биринчи фазогирни Марсга учириш режалаштирилган.
Шу боис агентликда сайёраларни ҳимоя қилиш борасида қатъий қоидаларни жорий қилиш борасида жиддий фикрлар билдирилмоқда. Бундан буён коинотга ракета учирмоқчи бўлган тижорат компаниялар учар аппаратларни ясашда санитария ва технологик нормаларга синчковлик билан ёндашиши талаб этилади.TeslaкомпаниясинингFalcon 9ракетаси тозалик бўйича кўп босқичли текширувдан ўтиши керак.
«Аполлон-11» фазогирлари Нил Армстронг (чапдан), Майкл Коллинз ва Эдвин Олдрин-кичкина USS Hornet бортидаги карантин ҳудудида ўтирибди, президент Ричард Никсон фазогирларни эсон-омон Ерга қайтгани билан қутламоқда. Фото: Нью-Йорк Таймс
«Инсоният ҳаёт нишоналари бўлиши мумкин бўлган жумладан, Марс, Энцелад, Европа каби сайёраларга сафар уюштирмоқчи. Инсонларни коинотга жўнатмоқчи бўлган компаниялар сони борган сари кўпаймоқда, бунда биз учун энг муҳими, хатога йўл қўймаслик — дейди НАСА’нинг собиқ илмий директори Джозеф Александр».
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.