Наманганда мактаб директори ўқитувчининг юзига "калла қўйди"

Наманганда мактаб директори ўқитувчининг юзига "калла қўйди"

Наманганда мактаб директори ўқитувчининг юзига боши билан урди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

"Ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 09.30 ларда Косонсой туман ХТБга қарашли 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1980 йилда туғилган мактаб директори ва 1959 йилда туғилган ўқитувчи ўртасида келиб чиққан ўзаро низо натижасида директор ўқитувчининг юз қисмига боши билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчининг аризасига асосан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади", дейилади манбада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!