Наманганда 23 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

A A A
Наманганда 23 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Барчамиз болалигимиздан биладиган бир ҳикоят бор. Қўшнининг уйидан тухум ўғирлаб чиққан болани қўлидагини олган онаси уни эркалаб ўпиб қўяди. Аслида қўллаб-қувватламаган, лекин жиддий чора ҳам кўрмаган. Орадан вақт ўтиб тухум иккитага кўпайган. Кейин яна каттароқ нарса тарбияни тепкилаб хўжаликка кириб келади. Бора-бора қусур илдиз олиб, одат, кўникмага айланади. Шу қадарки, бола ўрганган “ҳунар”исиз туролмайдиган бўлади. Бу нопок йўл уни дор тагига олиб келганда унинг кўзи очилади ва сўнгги тилак сифатида онаси билан кўришади. Фарзандининг афтода ҳолидан бўзлаб турган онаизор боласи томонидан қаттиқ жазоланади.

Ҳаётий кузатувлар ўғирлик иллатини бирдан пайдо бўлмаслигини исботлайди. Оиладаги муҳит, тарбия уни шакллантиради.беписандлик, лоқайдлик ривож топтиради. Охир-оқибат...

Наманган вилоятидаги ўғирлик жинояти айни куч-қувватга тўлган, катталаримиз таъбири билан айтганда, “тоғни талқон қиладиган” йигит томонидан содир этилди. 23 ёшли Сафаев Умар (исм шарифлар шартли) аввал ҳам ўғирлик қилиб судланган. Ўшанда унга пушаймонлиги, оилавий шароити, ёшлиги, муқаддам судланмаганлиги каби бир қатор асослар билан ишонч билдирилиб, тўғри йўлга ўтиб олиши учун имкон берилган эди. Суд 2 йилу 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаганди. Аммо орадан 4 ойгина муддат ўтиб Умар яна жиноятга қўл урди. Қизиғи шундаки, у ўғирлик жиноятини фирибгарлик билан ҳам амалга оширар, гоҳ алдов, гоҳ яширин тарзда кишиларни қақшатиб, мулкини талон-торож қиларди.

Наманган шаҳридаги “MEN-55” савдо мажмуасига ғараз ният билан кирган У. Сафаев 420.000 сўмлик эркаклар спорт кийими, 380.000 сўмлик “Nike” номли эркаклар спорт оёқ кийимини олиб сотувчининг олдига келади. Гўё шеригини кутаётган киши бўлиб бетоқатланиб ташқари чиқиб келаверади ва охири сотувчига юзланиб, “Шеригим сартарошга кирганди, навбатда туриб қолди чоғи, шундай шуни кўрсатиб келай , майлими?..”, - дея ишончига киради. Дўкон сафида салгина нарида бўлган сартарошхонадан зумда чиқар деган хаёлдами ёки ўта ишониб кетгани учунми сотувчи рухсат бериб юборади ва моллар ҳам, “харидор” ҳам изсиз йўқолади.

Ўз қилмишини фош бўлмаслигига ишонганиданми ёинки, қлаётган иши, келаётган текин даромад завқ берганми, Умар жиноий йўлида давом этади. У шаҳардаг 15-сонли мактабда қоровул бўлиб ишловчи Шокир Усаровга, нуфузли жойда ишлаши, уни тузукроқ ишга жойлаб қўйиши мумкинлигини айтиб бир-икки суҳбатлар қилиб боради. Бунинг учун унинг паспорти лозимлигини айтиб ишончига киради ва Ш. Усаровга тегишли паспортни олиб, унинг 4.000.000 сўм қийматга эга бўлган “ASUS” номли ноутбугини киноларни кўчириб олиш баҳонасида олиб изсиз йўқолади.

Йўлида давом этган У. Сафаев “ЮРА” савдо дўконига бориб сотувчининг ишончига кириб, фуқаро Ш.Усаровга тегишли бўлган паспортни ўзиники деб бериб (шу қадар ишонишганки, паспортни очиб кўришмаган) 475.000 сўмлик кийим-кечакларни олиб чиқиб кетган.

Бундан ташқари Умар бир неча кишини қимматбаҳо қўл телефонларини гаплашиб олиш учун олиб, фирибгарлик билан қўлга киритиб олиб қочиб кетиб талон-торож қилиб юборган.

Шунингдек, у хусусий дўконлардан бирига ғайритабиий равишда кириб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб у ерда бўлган 3.500.000 сўмлик музлатгич, 22.000.000 сўмлик музқаймоқ тайёрлаш аппаратини олиб чиқиб кетган.

У. Сафаевнинг кирдикорлари булар билан тугамаган. Наманган шаҳридаги “Камаро” ҳамда “Азизи” маҳаллаларидаги компьютер ўйинлари мажмуасига кириб 5.580.000 сўмлик бўлган “Play station -4” ўйин мосламалари (2дона) барча комплектлари билан ҳайритабиий равишда олиб чиқиб кетган.

Тўғри йўлдан тойилиб ўзини етук шахс, комил инсон эканлигини унутган У. Сафаевнинг кирдикорларига барҳам берилди. Албатта-да, қай бир жиноят изсиз кетибди-ки бу ўзгаларнинг мол-мулки хисобига кун кўриб, текин даромад топиб юраверса. Қолаверса ўзганинг ҳаққи асло ош бўлмаслиги ҳам бор гап.

Суд бу гал У. Сафаевга жиддий жазо тури белгилади. Унинг қилмишларини адолат тарозисига солиб, 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилишга ҳукм ўқилди.

23 ёшлик фарзандларимиз, нуфузли жойларда раҳбар, мутахассис, фермер, катта тадбиркор, жахон спорт ареналарида юлдуз.

Тарбиянинг ноқислиги, фарзанд камолига эътиборсизлик бугун бир 23 ёшлик йигитнинг умрига зомин бўлиб турибди. У ҳам аслида юқоридаги каби фахр-ифтихор сохиблари сафида бўлиши мумкин эди! Афсус...

Хулоса хар бир шахснинг ўзида. Жамият аъзолари сафига битта илми комил, маънан, руҳан ва жисмонан етук шахсни қўшиш ҳар биримиз учун ҳам эзгу мақсад, шундай эмасми?..

Шу мақсадимиз ривожи йўлида нафақат ўзимиз, атрофимиздагилар тақдирига ҳам беписанд бўлишдан сақланайлик. Зотан, юртнинг ҳар бир фарзанди – бизнинг фарзандимиз.

Жамшидбек Мамуров,

Наманган вилоят суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Кремль Зеленскийни "қўшинларни олиб чиқишга" чақирди

Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Эрон Исроилга энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари матбуот котиби идораси маълум қилди.

Буданов Хорлидаги терактда айбдор деб топилди

Янги йил оқшомида Украина Қуролли Кучлари Херсон вилояти Хорли шаҳридаги кафе ва меҳмонхонага 3та дрон билан ҳужум қилган эди.

Зеленский Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш ҳақида бугуноқ қарор қабул қилиши керак!

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 1 апрель куни ўтказилган конференс-колл давомида айнан шу тарзда баёнот берди.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.

Axios: АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш эвазига сулҳни муҳокама қилмоқда

Axios маълумотига кўра, АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш шарти билан сулҳни назарда тутувчи эҳтимолий келишувни муҳокама қилмоқда.

Оила фаровонлиги ва гендер тенглик — бир мақсад, бир йўл

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.