Наҳотки: Ўзбекистон АҚШдан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олганми?

A A A
Наҳотки: Ўзбекистон АҚШдан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олганми?

Ўзбекистон АҚШнинг Sandvine Inc. компаниясидан интернет трафикни бошқарадиган технологияларни сотиб олган. Ушбу технологиялар интернетни цензура қилишда ҳам ишлатилиши мумкин, дейилади Bloomberg хабарида.

Асосан интернет трафигини бошқаришга мўлжалланган компаниянинг қурилмалари сўнгги йилларда интернетда цензура ўрнатиш мақсадида ҳам ишлатилган. Бу давлатлар қаторига Жазоир, Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Иордания, Қувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон каби мамлакатлар киради, деб ёзади Bloomberg Sandvine компаниясининг бир нечта собиқ ва амалдаги ходимлари ҳамда компания ҳужжатларига асосланиб.

Sandvine технологиялари юқори даражадаги интернет маълумотларининг давлатларга кириб келиши ва чиқиб кетишини бошқаради. «Пакетларни чуқур текшириш» (deep packet inspection) деб номланадиган қурилма спам ва вирусларни блок қила олиши мумкин. Аммо, компания ҳужжатларига кўра, ушбу қурилма орқали миллионлаб вебсайтлар ва мессенжерларни блок қилиб қўйиш мумкин.

Тайландда Sandvine технологиялари қироллик оиласини танқид қиладиган сайтларни блоклашда ишлатилган. Bloombergнинг ёзишича, Миср ва Ўзбекистонда эса ушбу технологиялардан мустақил янгиликлар вебсайтларини блоклашда фойдаланилган.

Qurium Media Foundation, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи гуруҳ вакилининг айтишича, сўнгги ўн йилликда ташкилот Миср, Озарбайжон, Иордания ва Ўзбекистондаги мустақил ОАВга ёрдам берган. «Ушбу давлатларда операторлар Sandvine технологияларидан кўплаб мустақил ОАВ вебсайтларини блоклашда фойдаланишади», дейди Торд Люднстром.

Bloomberg томонидан ўрганилган ҳужжатларга кўра, Sandvine компанияси Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатларга фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни етказган.

2020 йилнинг май ойида компания Жазоир ҳукуматига 10 миллион интернет фойдаланувчиларининг онлайн фаолликлари бўйича маълумотларни сақлай олиш қобилиятига эга қурилмани сотиш бўйича келишувга эришган.

Беларусда компания технологиялари давлат томонидан бошқариладиган интернет агентликка сотилган. Ушбу технологиялар август ойида ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, мессенжерларни блоклашда ишлатилган, дейилади Bloomberg хабарида. Шу сабабли, сентябрь ойида Sandvine компанияси Беларусда ўз қурилмаларини сотишни тўхтатганлигини маълум қилган эди.

«Технологиянинг ўзи аслида нейтрал, лекин уни анти-демократик давлатга берилса, бу кўп зарар етказиши мумкин», — дейди Sandvine ходими.

Сентябрь ойида Sandvine Озарбайжондаги илғор интернет провайдери Delta Telecom билан YouTube, Facebook ва Instagram платформаларидаги жонли эфирларни блоклайдиган тизимни ўрнатиш бўйича иш олиб борган. Арманистон билан можаро кескинлашгандан сўнг, Озарбайжонда Facebook, WhatsApp, YouTube, Instagram, TikTok, LinkedIn, Twitter, Zoom ва Skype платформаларига кириш бўйича муаммолар пайдо бўлди.

Июль ойида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғига кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилган эди. Фойдаланувчилар секин юкланаётган янгилик ленталари, изоҳлар, видеолар ва фотосуратлар ҳақида шикоят қилишган

Ўзбекистонда Facebook ва YouTube га кириш билан боғлиқ муаммолар 2019 йил охири — 2019 йил бошида бир неча ой мобайнида ҳам кузатилган. Расмийлар буни телекоммуникация ускуналарини янгилаш ва тайинланган номлар ва рақамлар бўйича интернет-корпорацияси — ICANN нинг криптографик калитини ўзгартириш билан изоҳлашган эди. Аммо кейинроқ манбалар блоклангани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Украина Россия қўмондонларидан бирини ўлдирди

Бу ҳақда "Хортица" тезкор-стратегик кучлар гуруҳи баёнотида айтилмоқда.

“Cobalt датчики кўрсатган ҳароратга ишонаверманг” — иқлимшунос огоҳлантирди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.

Назарбоев бойлик рейтингида Трампдан ўзиб кетди

Жаҳон сиёсатидаги энг бадавлат раҳбарларнинг ушбу рўйхатига амалдаги ва собиқ давлат раҳбарлари киради.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

Қибрай туманида фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.