Наҳотки! Пластик бўлаклари Ернинг энг баланд нуқтасигача етиб борди

Наҳотки! Пластик бўлаклари Ернинг энг баланд нуқтасигача етиб борди

Британиялик олимлар Ернинг энг юқори нуқтаси – «Эверест» чўққисидан ҳам кичик пластиклар топишди.

Бу ҳақда “newscientist.com”  хабар берди.

Таъкидланишича, чўққидан топилган микропластикларнинг аксарияти кийим ва жиҳозлар тайёрланадиган моддалар бўлиб чиқди.

“Инсоннинг 20 дақиқа атрофни айланиб юриши, кийимларини ювиши ёки пластик идишдан фойдаланишининг ўзиёқ  атрофга кичик пластикларни тарқатади”, дейилади хабарда.

Олдинроқ пластик бўлакчалари Ернинг энг паст нуқтаси – Тинч океанидаги Мариана ботиғида ҳам аниқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!