Жума куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзга чиққан Зеленский музокараларга тайёр эканлигини, аммо Россия билан бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай тинчлик суҳбатлари ниҳоятда мушкул бўлишини тахмин қилаётганини айтди.
Украина президенти Россия томонидан Украина ҳудудларининг қўшиб олинишини тан олишни ҳеч қачон эътироф этилмайдиган "қизил чизиқ" деб таърифлади.
Унинг фикрича, Трамп унинг мамлакатидаги можарони тугатишнинг калити ҳисобланади. У Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги журналистларга АҚШ раҳбари шу ҳафта бошида бўлиб ўтган телефон суҳбати пайтида унга шахсий телефон рақамини берганини айтди.
"Ҳа, у менга ўз телефон рақамини берди," деди Зеленский ва Трампнинг Украина раҳбарига: "Истаган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин," дея айтганини қўшимча қилди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.