Мянма президенти вазифасини бажарувчи Мин Аунг Хлаинг Бирма Янги йилини нишонлаш учун 4893 маҳбусга амнистия эълон қилди, деб ёзади Интерфакс.
Дастлабки маълумотларга кўра, озод этилганлар орасида камида 22 нафар сиёсий маҳбус бор.
Бундан ташқари, 13 нафар хорижлик озодликка чиқарилади ва депортатсия қилинади.
Агар озодликка чиққанлар яна қонунни бузса, янги муддатга қўшимча равишда аввалги жазо муддатининг қолган қисмини қамоқда ўташлари керак бўлади.
Ҳукумат, шунингдек, қотиллик ёки зўравонлик каби ўта оғир жиноятларни содир этганлар бундан мустасно, бошқа кўплаб маҳбусларнинг қамоқ жазоларини қисқартиришга қарор қилди.
Байрам муносабати билан қилган нутқида ва. О. Президент йил охиригача парламент сайловларини ўтказишга ваъда берди ва мухолифатни Мянма ҳарбийлари билан тўқнашув йўли билан эмас, балки сиёсий йўл билан низоларни ҳал қилишга чақирди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.