Мажбурий ижро бюроси Мўйноқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 03.06.2014 йилги суд буйруғига асосан қарздор Е.Генжемуратовдан ундирувчи К.Каипованинг фойдасига, унинг тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент нафақасини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати иш юритувга келиб тушган куннинг ўзида қарор чиқарилиб, ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ўз фарзандига аталган алимент пуллари афсуски, қарздор ота томонидан 2014-2015 йиллар давомида умуман тўланмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ўз яшаш жойини ўзгартириб юборганлиги аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва қарздорнинг чет элга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Лекин, жорий йилнинг 26 майда бўлим давлат ижрочиларининг саи-ҳаракатлари билан, сал кам 5 йилдан буён қидирувдаги отадан 9 млн. сўм алимент қарздорлиги нақд кўринишида тўлиқ ундирилиб, ундирувчи К.К.нинг қонуний манфаатлари қаноатлантирилди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.