АҚШ Миллий метеорология хизмати ҳамда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари саломатлик учун хавфли жазирамадан огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласини тақдим этди, дея хабар берди Associated Press янгиликлари нашри.
Шкалага ўта юқори ҳароратни англатувчи янги — сиёҳранг (бинафшаранг) қўшилди.
Эски шкалада оқ, сариқ, тўқ сариқ ва қизил ранглар бор эди: оқ — ҳарорат саломатлик учун хавф солмаслигини, қизил — танани совитиш учун шароит ва ичишга сув бўлмаса ҳаво ҳарорати саломатлик учун хавфлилигини англатган.
Сиёҳранг — нафақат одамларнинг саломатлиги, балки ҳаёти ҳам хавф остида эканини ифодалайди. Огоҳлантиришнинг ушбу даражасини иссиқлик стресслари узоқ давом этса ва ҳатто кечалари ҳам пасаймаса эълон қилиш режалаштирилган.
Мутахассислар жазираманинг беш тоифаси юқори аниқликдаги илмий ҳисоб-китобларга асосланганини таъкидлашяпти. Ҳарорат ранг чегаралари об-ҳаво ва иқлим ҳақидаги маҳаллий маълумотлар, юқори ҳарорат сабабли қайд этиладиган тиббиёт статистикаларидан келиб чиққан.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.