Мутахассис: Ўзбекистонга «чигиртка балоси» хавф солаётгани йўқ!

A A A
Мутахассис: Ўзбекистонга «чигиртка балоси» хавф солаётгани йўқ!

Ўзбекистон ҳудудига чигирткаларнинг катта миқдордаги зарарли тўдаси кириб келгани ҳақида маълумот келиб тушмаган, ҳозирги вақтда бундай хавф йўқ. Бу ҳақда «Ўзагроҳимоя» компанияси етакчи мутахассиси Ўткир Мирзаев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга маълум қилди.

Ўткир Мирзаевнинг таъкидлашича, Тожикистондан Сурхондарё вилоятига ва Туркманистондан Қашқадарё, Бухоро вилоятларига шамол орқали оз миқдорда чигирткалар кириб келиши мумкин. Аммо бу хавфни бартараф этиш учун чегара ҳудудларида куч ва воситалар шай ҳолатда турибди.

«Ҳозирда 200 га яқин техника ва 700 дан зиёд ишчи-ходимлар зарарли чигирткаларга қарши курашиш учун жалб қилинган. Чегара ҳудудларимизда ҳам махсус техникалар шай турибди. Чигирткаларнинг ҳар қандай хавфли тўдасини йўқ қилиш учун техник имкониятларимиз ҳам, кимёвий дори воситаларимиз ҳам етарли», — деди у.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга чигирткалар тўдаси кириб келгани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Бундан ташқари, Эрон ва бошқа Ўзбекистонга яқин мамлакатларга чигирткалар галаси ёпирилгани ҳақида хабарлар ҳам кўп учрамоқда.

«Эронда кузатилган Марокаш чигирткалари тўдасининг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Эронга Африкадан кириб келган Марокаш чигирткалари асосан чўлларда учрайди. Бу каби чигиртка турлари Ўзбекистонда ҳам бор, лекин тарқоқ ҳолда яшайди», — деди «Ўзагроҳимоя» вакили.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонга ҳам чигирткалар кириб келгани ҳақидаги видеолавҳада асос йўқ, унда бирор манзил ҳам айтилмаган. Шу вақтгача Ўзбекистоннинг бирор ҳудудига чигиртка тўдаси кириб келгани ҳақида аҳолидан мурожаат тушгани йўқ, мутахассисларимиз томонидан ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган», — деди Мирзаев.

Унинг таъкидлашича, Фарғона водийси вилоятларида ҳам чигиртка хавфи йўқ. «Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз чигирткалар ҳаракати анча сусайиб, учиб ўтиш хавфи йўқлигини маълум қилишди. Ҳудудимизда мавжуд чигирткалар узоғи билан 15—20 кунда табиий равишда йўқ бўлиб кетади», — деди «Ўзагроҳимоя» масъул ходими.

Ўткир Мирзаевнинг таъкидлашича, бунинг учун зарарли чигириткаларга қарши кимёвий тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бундай тозалаш ишлари Ўзбекистонда ҳар йили олиб борилади.

«Ўзбекистоннинг қирлик, адирлик ва тоғли ҳудудларида чигирткаларнинг табиий ўчоқлари бўлиб, у ерга чигирткалар тухум қўяди. Куз ва баҳорда чигирткалар тухум қўйган жойларда кузатув олиб борилади. Бир метр квадрат майдонда қанча тухум борлигига қараб кимёвий воситалар сепилади. Ҳозиргача хавф мавжуд бўлган жойларда 50 фоиздан ортиқ кимёвий тозалаш ишларини якунладик, бу борадаги ишлар ҳали давом этмоқда», — дея қўшимча қилди Ўткир Мирзаев.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра2020 йилда Ўзбекистон бўйича зарарли чигирткаларни 597,9 минг гектарда тарқалиши башорат қилинган. 15 май ҳолатига кўра мамлакат бўйича зарарли чигирткаларнинг 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида янги ҳарбий келишув кучга кирди

Мазкур келишувга кўра, Россия ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудига 3 минг нафаргача аскар, 10 та ҳарбий самолёт ва 5 та ҳарбий кема юбориши мумкин.

«Ё музокара, ёки жанг майдони»: Эрон Ҳўрмуз бўғози бўйича АҚШга шарт қўйди

Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.