Мусибатга учрасангиз, 8 тавсия

A A A
Мусибатга учрасангиз, 8 тавсия

Бирор мусибат ёки қийинчилик етса сабрли бўлинг. Одамларга шикоят қилманг, ҳолингиздан нолиманг!

Ёлғиз Аллоҳга юзланиб: Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан... (Юсуф сураси, 86-оят), деб айтинг.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз! (Оли Имрон сураси, 200-оят).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Махфий садақа бериш, бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик жаннат хазиналаридандир , дедилар.

Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилинг. Истиғфор ва ҳамд айтинг.

Мусибат етганида Аллоҳни эслаш, истиғфор сўраш ва Ўзидан умидвор бўлиш мусибатнинг ечимидир. Юнус алайҳиссалом ана шу йўл билан мусибатдан фориғ бўлдилар. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: Зуннун (Юнус)нинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқа олмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматлар ичра: Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим , деб нидо қилган (пайтини эсланг!) Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз (Анбиё сураси, 87 88-оятлар).

Унутманг! Ҳар бир банда синовга дучор бўлувчидир.

Бу дунё синов майдони. Ундаги синовлар бири ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Ҳаёт аслида ана шундай битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай огоҳлантиради: Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! (Бақара сураси, 155-оят).

Синов тоқатга қараб бўлади.

Чунки Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди (Бақара сураси, 286-оят).

Пайғамбарлар ҳаммадан кўра кўпроқ азият, озор чекишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Инсонлар ичида мусибати энг оғири пайғамбарлардир. Сўнгра уларга эргашган солиҳлар, ундан сўнг ўшаларга эргашган солиҳларга бўлади , деганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Албатта, Аллоҳ таоло ризқ миқдорига қараб ёрдамчиларни туширади. Бало даражасига қараб сабрни туширади , дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳар бир синов Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан бўлади.

Ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Унга қалб ила таслим ва рози бўлиш лозим. Ҳар қандай синовларни розилик билан қабул қилиш мусибатларни енгишнинг гўзал муолажасидир. Аксинча, синовларга ношукрлик қилиш, жазавага тушиш мусибат устига мусибатдир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир (Ҳадид сураси, 22-оят).

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: Имоннинг юксак даражаси Аллоҳнинг ҳукмига сабр қилиш ва тақдирга рози бўлишдир .

Мусибатларга сабр қилиш улкан ажру мукофотларга ноил этади, гуноҳларни кетказади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, жаннатда остидан анҳорлар оқиб турадиган кўшкларга жойлаштирурмиз. Улар у ерда мангу қолурлар. (Яхши) амал қилувчиларнинг (қиёмат куни оладиган) мукофоти нақадар яхшидир! Улар сабр қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган зотлардир (Анкабут сураси, 58-59 оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур , дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ёдда тутинг! Ҳар бир қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади.

Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига бирор синов юбормайдики, унинг ортидан яхшиликлар, муваффақиятлар келмаса. Аллоҳ таоло айтади: Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир (Шарҳ сураси, 5-6 оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кенгчиликда Аллоҳни танигин, У ҳам сени қийинчилик пайтида танийди. Билгинки, сенга етмаган нарса, сенга етадиган эмас эди. Сенга етган нарса, сенга етмайдиган эмас эди. Албатта, нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта, шодлик ғам ила бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади , (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу айтади: Ҳар торлик ортида кенглик, ғамлар ортида шодлик бор. Ғам-ташвишларнинг калити сабр .

Ҳар бир синов ортида Аллоҳнинг ҳикмати яширинган.

Албатта, Аллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибон ва раҳмлидир. Аллоҳ бандаларига бирор ёмонликни раво кўрмайди. Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларни мағфират этади. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Яхшиликлар катта синовлар билан келади. Қачонки Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, Аллоҳ ўша бандага бир синовни юборади. Агар банда синовга сабр қилса, Аллоҳнинг раҳматига эришади, аммо сабрсизлик қилса Унинг ғазабига дучор бўлади , деганлар.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли бўлинг! Иншааллоҳ барча яхшиликларга эришасиз. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин.

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Зеленский Россияга парад ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади

Ҳужжат тадбирни ўтказишга рухсат беради ва Қизил майдон ҳудудини парад давомида Украина ҳарбийларини жойлаштириш режасидан вақтинча чиқариб ташлайди.

Россияликлар тежамкорлик режимига ўтди

Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.

Путин Трамп билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан бўлган сўнгги суҳбат ҳақида маълумот берди.

Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йил 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди.

Словакия бош вазири: Украина можароси якунига яқинлашмоқда

Словакия бош вазири Роберт Фицо Украинадаги можаро якун топишига оз қолганини билдирган.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.